МЮ трансфер ойнаси ёпилишидан олдин яна бир футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи
01 feb 2020 01:35
News
МЮ трансфер ойнаси ёпилишидан олдин яна бир футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Қишги трансфер ойнаси ёпилишига саноқли соатлар қолишига қарамай МЮ ўз сафига “Шанхай Шэнхуа” ҳужумчиси Одион Игалони қўшиб олиш ниятида.
Бу ҳақда журналист Фабрицио Рамано ўзининг Твиттердаги саҳифасида маълум қилди.
Манбанинг хабарига кўра, “қизил иблислар” вакиллари 30 ёшли ҳужумчининг агенти билан келишиб олишга умид қилишаяпти. Нигериялик футболчининг маош борасидаги катта талаблари вазиятни бироз чигаллаштираётгани айтилмоқда.
Жорий мавсумда Игало клуби сафида 19 та учрашувда майдонга тушди. Ҳужумчи ҳисобида 10 та гол бор. Футболчининг “Шанхай Шэнхуа” билан шартномаси 2021 йил якунига қадар тузилган. Африкалик чарм тўп устасининг трансфер бозоридаги нархи 6,5 миллион еврони ташкил этади.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Comments