Latest news

08:03Sofascore. Кечаги учрашувда Абдуқодир Ҳусанов энг яхшиларидан бири бўлди  1 07:40Суперлига. Бугун 7-турдан ўрин олган яна 2 та учрашув бўлиб ўтади  0 07:00Лига 1. "Ренн" - "Ланс" 1:1   0 06:55Лига 1. ПСЖ - "Тулуза" 1:3   0 06:50Бундеслига. "Бохум" - "Байер" 0:5   0 06:45Серия А. "Аталанта" - "Рома" 2:1   0 06:40Серия А. "Ювентус" - "Салернитана" 1:1   0 01:57Лига 1. "Ланс" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди, ПСЖ эса Мбаппенинг "Парк де Пренс"даги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди  3 01:21"Бавария" Лондон клуби футболчисига деярли 70 млн евро тўлашга тайёр  0 00:52"Байер" 50та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти  4 00:24Симеоне испан футболида ноёб рекорд ўрнатди  4 23:45Бундеслига. "Бавария" - "Вольфсбург" 2:0   0 23:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" 0:1   1 23:14Туркия Суперлигаси. Алиқулов, Турғунбоев ва Шукуров жамоалари иштирокидаги ўйинлар якунланди  1 23:09Самвел Бабаян: "Бугун фақат ғалабага оид саволларга жавоб бераман"  10

МЮ собиқ сардори Англияни Африканинг тўртинчи жамоасига алмаштирди News

МЮ собиқ сардори Англияни Африканинг тўртинчи жамоасига алмаштирди

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси халқаро футболдаги ўйинларда мунтазам қатнашиш учун муҳим қарор қабул қилди.

Ҳимоячи Аксель Туанзебе буёғига ўзи туғилиб ўсган мамлакат – Конго Демократик Республикаси шарафини ҳимоя қиладиган бўлди, деб хабар бермоқда Конго ДР футбол ассоциацияси.

Марказий ҳимоячи ёшлар даражасида ном қозонган. Англиянинг турли ёш тоифаларидаги жамоаларида ўйнаган ва ҳатто "Манчестер Юнайтед" сардорлик боғичини ҳам таққан. Бироқ доимий жароҳатлар 26 ёшли Туанзебенинг ривожланишини тўхтатиб қўйди. У ҳозир Чемпионшипда "Ипсвич" учун ўйнамоқда ва Англия терма жамоаси уни чақириши даргумон эди.

Эслатиб ўтамиз, Конго Демократик Республикаси сўнгги Африка Миллатлар Кубогида тўртинчи ўринни эгаллаганди. "Леопардлар" ФИФА рейтингида 63-ўринни эгаллаб турибди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика