Latest news

02:06Эрон терма жамоаси ноябрь ойидаги йиғин учун таркибини эълон қилди  0 02:05А Серия. Турин дербисида ҳисоб очилмади, "Милан" меҳмонда ғалабага эришди  0 01:45Миср ноябрдаги йиғин учун таркибни эълон қилди, Салоҳ Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин  0 01:36Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби маълум  0 01:22U-17 Жаҳон чемпионати. Ирландия — Ўзбекистон 2:1  0 00:40АПЛ. "Арсенал" меҳмонда 90+4 дақиқада урилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди  16 00:34Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди, Роналду яна пенальтидан гол урди  2 00:30Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Леванте"ни мағлуб этди, Гризманн захирадан майдонга тушиб, дубль қайд этди  1 00:13Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:3  0 23:49"Челси" — "Вулверхэмптон". Таркиблар маълум  2 23:38Бундеслига. "Байер" 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди, "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" меҳмонда очко йўқотди  0 23:23Отабек Нарзуллаев: "Қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик"  3 22:55ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди  123 22:17Рўзиқул Бердиев: "Ҳаммага раҳмат, бошқа гапим йўқ"  48 21:51Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  23

МЮ футболчисининг агенти: "Роналдунинг келиши биз учун ёмон хабар" News

МЮ футболчисининг агенти: "Роналдунинг келиши биз учун ёмон хабар"

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Донни ван де Бекнинг агенти Гвидо Альберс Роналду ҳақида гапирди.

"Криштиану МЮга ўтди ва биз учун ёмон хабар. Погба чап томонда ўйнайди. Роналдунинг келиши бу ярим ҳимоячилар сони яна биттага ортганини англатади.

Биз Сульшер ва МЮ раҳбарияти билан гаплашдик. Биз янги клуб қидирдик, Донни "Эвертон"га ўтиши мумкин эди. Бу клуб билан музокара бошладик.

Душанба куни кечқурун, трансфер ойнаси ёпилишига бир неча соат қолганида Сульшер қўнғироқ қилди. Бу трансфер амалга ошмаслигини ва эрталаб Донни машғулотга келишини маълум қилишди.

Донии – Англия лига кубоги, Англия кубоги ёки еврокубокларда ўйнайдиган футболчи эмас. Ван де Бек Англияга АПЛда ўйнаш учун келган.

Ўйлашимча Донни бу мавсум кўпроқ имкониятга эга бўлади.

Донни кўп ишлади ва атиги 7 кун дам олди холос. Қолган вақтда у топ-формага кириш учун шуғулланди. У тайёр", – дейди Альберс Ziggo Sport нашрига.

Эслатиб ўтамиз, ван де Бек бу мавсум МЮ сафида майдонга тушгани йўқ. АПЛ доирасидаги учала ўйинда ҳам у захирада қолди.


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика