МЮ, "Челси" ва "Арсенал" Дисаси учун курашишади. "Монако" футболчисининг дастлабки нархи – 40 млн евро
22 jun 2023 00:50
News
МЮ, "Челси" ва "Арсенал" Дисаси учун курашишади. "Монако" футболчисининг дастлабки нархи – 40 млн евро
Ҳимоячининг хизматларига АПЛ грандлари қизиқмоқда.
"Монако" ҳимоячиси Аксель Дисаси учун МЮ, "Челси" , "Арсенал" кураш олиб боришади. Ҳозирги вақтда ушбу курашда МЮ устунлик қилмоқда. Эрик тен Хаг шахсан ўзи футболчини жамоага олиб келиш ниятида. Аввалроқ, Дисаси МЮга ўтиши борасида хабарлар тарқалганди.
Дисасига "Челси" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Лондонликлар Кулибали "Ал Ҳилол"га ўтган тақдирда Дисаси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилишади. "Арсенал" ҳам ҳимоячини қўлга киритишга ҳаракат қилади.
Қайд этиш жоизки, айни дамда "Монако"га бирор клубдан расмий таклиф келмаган. Клуб дастлаб энг камида 40 млн евролик таклифларни кўриб чиқади.
Link :
Source : RMC Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"
Comments