Latest news

12:20Горецка АПЛ томон йўл олиши мумкин  0 11:55Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0 11:36Кубо учун топ-клублар курашади  1 11:12"Байер" футболчиси "Барселона" ёки "Бавария"га ўтади  1 10:53ХХI асрнинг энг яхши африкалик футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  5 10:20«Adidas» Аргентина терма жамоаси билан ҳамкорликнинг 50 йиллиги шарафига махсус форма тақдим этди  1 09:47«Барселона» афсонаси Месси нима сабабдан Роналдудан кучли эканлигини тушунтириб берди  26 09:11Косово футболчилари Руминия билан ўйиндан сўнг кийиниш хонасига бир уюм чиқинди ташлаб кетишди  11 08:30Салоҳ ёшлигида кимга ўхшашни орзу қилганини айтди  0 07:56Родри «Ман Сити»ни тарк этса, қайси жамоага бориши маълум  7 02:54Миллатлар лигаси. Германиядан 7:0, Нидерландиядан 4:0 ва бошқа натижалар  0 01:58"Интер"нинг икки ҳужумчиси келаси ёзда клубдан кетади  0 01:21Дьёкереш учун курашда етакчи клуб номи маълум  4 00:20Сане ўзига янги клуб танлади  2 00:04Миллатлар лигаси. Украина ва Грузия ўзаро дуранг ўйнади, Туркия ўз уйида Уэльсни енга олмади ва бошқа натижалар  0

"Музлаган майдонда ҳам шуғулланганмиз, "Турон"да бу муаммодан ҳалос бўлдик ёхуд Championat.asia`га раҳмат" — Бахтиёр Ашурматов билан Анталияда интервью News

"Музлаган майдонда ҳам шуғулланганмиз, "Турон"да бу муаммодан ҳалос бўлдик ёхуд Championat.asia`га раҳмат" — Бахтиёр Ашурматов билан Анталияда интервью

Орадаги бир йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтган "Турон" айни пайтда тайёргарликка катта урғу қаратган.

Яйпанликлар машғулотларни Туркиянинг Анталия шаҳрида давом эттирмоқда. Кеча жамоанинг навбатдаги машғулотига ташриф буюрган сайтимиз жамоаси бош мураббий Бахтиёр Ашурматов билан бир нечта мавзуларда интервью ташкил қилди. Тажрибали мутахассис дастлаб қуръа ташлаш маросимига тўхталди. 


— Жамоа ўз майдонида тўп тепса, ёки "Навбаҳор", "Пахтакор"га қарши бошқача тактикага асосланиб тайёргарлик кўриши мумкин. Рақибни эртароқ билсак яхши. Қуръани интизорлик билан кутяпмиз. Ким билан ўйнашимиз мураббийлар штабига ҳам, мухлисларимизга ҳам қизиқ.

— Кўп ишлаган жамоаларимда тайёргарлик кўришда муаммоларга учралар эди. Катта харажат қилиб Тошкентга бориларди. У ерда майдон топиш осон эмас. сунъий майдонда жароҳатлар кўп кузатилган, дея оламан. Музлаган майдонда ҳам шуғулланган вақтларимиз бўлган. "Турон"да шу муаммолардан ҳалос бўлдик. Ўз машғулот майдони, тренажёр зали бор. Туркияга келганимиз фойда бериши шубҳасиз. Кўп мухлислар жамоаларни Туркияга бориб вақтини бекор ўтказиб келади, дейди. Лекин мана бу йил шароитлар, машғулотлар Championat.asia сайти орқали яхши ёритиб, етказиб бериляпти. Силарга ҳам раҳмат айтаман. Тўлиқ маълумот етказиб беришингиз уларнинг ҳам фикрини ўзгартириб туради. Бу ерда кўрикка футболчини таклиф қилиб кўриб олиш имкони юзага келади, машғулотлар сифатли майдонларда олиб борилади. Шунга қарамай қиладиган ишларимиз кўп. Академия, ёшлар футболи. Бу борада клубимизда Абдуваҳоб Аҳмадалиев яхши иш олиб боряпти, спорт директори сифатида Андрей Крюхин иш бошлаган. 


— Ўйлайманки, қисқа вақт давомида аҳил жамоа туза олдик. Янги келганлар тез киришиб кетди. Про лигадан чиққанимиздан сўнг селекцияни кучайтиришимиз керак эди. Юқорида айтдим, икки лиганинг даражаси бошқа-бошқа. Легионерлардан Анри Чичинадзе, Душа Стоилкович жамоада аввалдан ўйнагандек таассурот қолдиряпти. Мулоқотда қийналишмади. Селекция жараёни тўхтагани йўқ. Ҳужумчи топиш борасида изланмоқдамиз. Шу кунларда бўйдор ҳужумчи қўшилиши керак. Азим Аҳмедов, Қувондиқ Рўзиев, Шоҳаназар Норбеков ёрдамида рақобатбардош кучли жамоа туза оламиз. Улар "Турон" ҳақида ижобий фикрда бўлгани туфайли, хоҳиш борлиги сабаб ўтишди. Азим Аҳмедов охирги йилларда "Навбаҳор"да етарлича ўйнамади. Ёрдами тегишига ишонаман. 

— "Рубин" ёзги трансфер ойнасида ўша вақтдаги бош мураббий Леонид Слуцкий мен билан суҳбатлашди. Трансферни ҳозироқ ҳал қилиш тарафдори эди. "Навбаҳор" мухлислари, раҳбарлари билан ўзаро илиқ муносабатимиз туфайли қолдиришга қарор қилдик. Афсуски жамоа чемпион бўла олмади, кубокни бой берди. "Навбаҳор" камида кубокни қўлга киритишига умид боғлагандик. Клуб Рустамни бу мавсум ҳам олиб қолишга ҳаракат қилди. Лекин ёзда "Рубин" билан келишиб қўйгандик. Қозонликларнинг "Навбаҳор" билан ўйинини кўриб биз адашмаганимизга ишончимиз комил бўлди. ФНЛ жамоаси Ўзбекистонни чемпионлик учун курашаётган жамоасидан 2-3 карра устунлиги кўриниб турди. Тайёргарлик дейишимиз мумкин. Футболчиларнинг фикрлаши, уларга қўйилган талаб, витаминизация ва бошқа масалаларда ўзбек клубларидан кучли экан. Асосийси Рустамни жамоага мослашиб кетиши. Ўша куни хатосиз ўйнагани хурсанд қилди. Шу кунларда мураббийлари билан кўришиб, уларнинг фикрини билиб келмоқчиман. У ёлғиз эмас, Умарали Раҳмоналиев бор. Қолаверса Рустамни позициясида рақобат кучли. 3та ўринга 6та марказий ҳимоячи. Ўйлайманки, ўсишга эришади, терма жамоага ҳам фойдали бўлади.



Камолиддин Алимов (Туркия, Анталия)

Абдулазиз Искандаров

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика