Latest news

20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 20:05Суперлига. "Андижон" — "Қўқон-1912" 2:0 (матнли трансляция)  15 19:53Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм" 1:2 (матнли трансляция)  3 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  1 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  3 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1

Мухтор Қурбонов: "Қуръа ташлаш маросими оддий ўтди" News

Мухтор Қурбонов: "Қуръа ташлаш маросими оддий ўтди"

Бугун ЎФФ мажлислар залида бўлиб ўтган олий лига-2015га қуръа ташлаш маросими якунига етгач Шўртан бош мураббийини суҳбатга тортдик.
- Қуръа ҳақида нима дейишим мумкин? Ҳар йилгидек одатий тарзда ўтди. Ҳудди жорий мавсумдаги бўлгани каби келаси йил ҳам ўйинлар шу тартибда кечадиган бўлди. Фарқи шуки чемпионатда жамоалар сони 16тага етказилди.

- Тўғриси қуръа ҳақида ижобий ёки салбий фикр билдира олмайман. Унда олдиндан қайси рақиб тушишини билмаймиз. Шундай экан борича қабул қиламан.

- Албатта олий лигада осон ўйинларнинг ўзи йўқ. Жамоамиз учун ҳар бир баҳс ўта мураккаб кечишини ҳис қилиб турибман. Уйдаги учрашувлар ҳам енгил бўлмайди. Шунга яраша тайёргарлик кўришни мақсад қилганмиз.

- Чемпионатнинг илк турида "Нефтчи" билан ўйнайдиган бўлдик. Тўғри, бош мураббий сифатида шу куни дебютимни ўтказаман. Ҳар қандай мураббий дебочасида ютишни истайди. Фарғонадаги янги стадионда мухлислар тўлиб-тошиши турган гап. Бундай муҳитда футбол ўйнашнинг гашти бошқача. Ҳар икки жамоа футболчиларига бу завқ бағишлайди. Шуни айтишим мумкинки, биз нафақат ушбу ўйинга балки бутун чемпионатга жиддий тайёргарлик кўрамиз", - дейди Мухтор Қурбонов.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика