Latest news

10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  0 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  1 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  15 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  170 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3

Мухтор Қурбонов: "Қўқонликлардан бунданда кучли ўйин кутган эдим" News

Мухтор Қурбонов: "Қўқонликлардан бунданда кучли ўйин кутган эдим"

"Қўқон-1912" ва "Шўртан" ўртасидаги учрашувдан (2:1) сўнг, биринчи бўлиб Мухтор Қурбонов иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

"Учрашувда иккала бўлим бир-бирига ўхшамади. Об-ҳавонинг ҳам ўйинга таъсири бўлди. Биринчи бўлимда палапартишлик туфайли 2та гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда эса жамоамиз яхши ўйин кўрсатди. "Шўртан" доимо иккала бўлимда яхши ҳаракат қилса ғалабали сериялар давом этади".

- Бугун тактикангиз ҳужумкор бўлди. Чунки жамоа ушбу учрашувда 3та ҳужумчи билан ҳаракат қилди...

- Таран сўнгги учрашувларда тўп билан яхши ҳаракат қиляпти, аммо ортга қайтиши қийин бўляпти. Шу сабабли, Суҳроб Бердиевни Зафар Полвоновга яқинроқ қўйдим. Аммо афсуски адашдим ва Тараннинг ўйинга қўшилгани жамоани кучайтирди.

- "Қўқон-1912" ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Қўқонликлардан бунданда кучли ўйин кутган эдим. Аммо об-ҳаво туфайлими ёки яна бошқа сабабларга кўра улар ўзини кўрсата олмади. Бугун стадион тўлишини кутган эдим. "Қўқон-1912" иккинчи бўлимда ҳимоявий ўйин кўрсатди. 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган жамоа, қарши ҳужумларга таяниб олиши тўғри. Голлар ҳимоячиларимизнинг хатоси туфайли юзага келди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика