Latest news

11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  0 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли швециялик ҳужумчи билан шартнома тузди  5 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  16 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  9 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1

Мухтор Қурбонов: “Олий лигага чиққан бўлсакда, қолган 4та ўйинда ҳам ютишга ҳаракат қиламиз” News

Мухтор Қурбонов: “Олий лигага чиққан бўлсакда, қолган 4та ўйинда ҳам ютишга ҳаракат қиламиз”

Бу йил ўз олдига элитага қайтиш вазифасини қўйган “Шўртан” чоршанба куни расман мақсадига эришди.
Ғузорликлар бир йиллик танаффусдан сўнг, яна олий лигада иштирокини бошлайди. Табиийки бунда бош мураббий Мухтор Қурбоновнинг ҳам катта меҳнати ётибди. ОАВ ходимлари билан мулоқотдан қочмайдиганлар сирасига кирадиган Қурбонов сайтимизга эксклюзив интервью берди.  

- Мухтор ака, жамоангиз ўз майдонида “Оқ-тепа”ни мағлубиятга учратганидан кейин, ниҳоят расман олий лигага йўлланмасини қўлга киритди. Энди мураббий сифатида енгил тин олаётган бўлсангиз керак.

- Мавсум бошида олдимизга яна кучлилар сафига қайтиш вазифаси қўйилганди. Бунинг учун раҳбарият томонидан ҳам шунга монанд шароит яратиб берилди. Таркибга олий лига ҳавосидан баҳраманд бўлган йигитларни жалб этиб, кучайтиргандик. Табиийки ўз-ўзидан босим ҳам кучли бўлди. Яратганга шукур, вазифани бажардик. Албатта чоршанба кунги ғалабадан кейин олий лигага қайтганимиз маълум бўлгач, клубнинг барча аъзоси бундан хурсанд бўлди.  

- Чемпионатнинг қолган 4та ўйинида энди ёшларга имконият берсангиз керак?
- Агарда эътибор берсангиз, сафимизда ёшлар унчалик кўп ҳам эмас. 1997 йилда туғилган Ҳусниддин Ғофуров, 1996 йилдаги Жамшид Ҳошимов ва икки нафар 1995 йилда туғилган “Машъал”дан ижарага олинган Мақсуд Маҳмудов билан Дурбек Камоловни кўрсатиш мумкин. Қолганларни эса ёш деб бўлмайди. Юқорида номи келтириб ўтилган футболчиларга бунгача ҳам имконият бериб келдик.  

- Саволни бошқачароқ бераман. Жамоангиз энди қолган ўйинларни шунчаки расмиятчилик учун ўтказадими? Чунки футболчилар миясида вазифа бажариб бўлинди қабилидаги фикр ўрнашиб олди...  
- Гарчи мақсадимизга муддатидан олдин эришган бўлсакда, қолган 4та ўйинда ҳам фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Йигитларга бу борада айтиб, уларни қолган ўйинларда янада синчиковлик билан кузатишимизни, бўлажак баҳслар орқали уларнинг жамоада қолиш-қолмаслигига ойдинлик киритишимизни тушунтирдим. Шу боис футболчилардан қолган ўйинларда ҳам ўзларини кўрсатиш талаб этилади. 

- Чемпионат аввалида “Шўртан”ни таркибини кўрган ҳар қандай киши жамоани олий лигага чиқишига қаттиқ ишонганди. Шахсан сиз бунга қачон иқрор бўлдингиз?
- Биринчи босқичда тан олиш керак, рақибларимиз у қадар кучли эмасди. Шунинг учун йирик ҳисобдаги ғалабаларимиз сони кўп бўлди. Биринчи босқични мағлубиятсиз ўтказиб, тўплар нисбати бўйича ҳам рақибларимиздан илгарилаб кетганимиздан сўнг, қандайдир ўзимда ҳам ишонч пайдо бўлди. Агарда жамоа ўз олдига қўйилган вазифани бажармаганида ҳам кулгига қолардик. Мухлислар ва журналистлар керагича танқид қиларди. Чунки Ғузорда жамоага яратиб берилган шароитлар юқори савияда. Клубнинг ўз майдони, қароргоҳи, автобуси мавжуд. Бошқача айтганда, “Шўртан”ни ўрни биринчи лигада эмас, балки олий лигададир.

- Мураббий сифатида “Шўртан”ни кучлилар сафига олиб чиққанингизни бу соҳада ҳозирча катта ютуқ дейиш мумкин. Фикримизга қўшиласизми?
- Албатта. Биринчи лига бўлсада, бош мураббий сифатида катта ҳажмдаги ишни бажардик. Бунда нафақат мени балки ёрдамчиларимни ҳам ҳиссаси бор. Ҳозир чемпионатни 1-ўринда тугатиш учун “Қўқон-1912” билан кураш кетмоқда. Вазифа бажарилган бўлишига қарамай, мавсумни ҳам 1-ўринда якунлашга ҳаракат қиламиз. Чунки кичик олтин медалларни қўлга киритишни хоҳлаймиз. Табиийки бу менга мураббий сифатида ҳам янада масъулият юклайди ва олдинга интилишга чорлайди.

- Бу жамоада ишлаб мураббий сифатида ўз фалсафангизни амалда тўлиқ тадбиқ эта олдингизми?
- Мураббий ҳеч қачон ўз ўйлаганларини тўлиқ чиқариб бера олмаса керак. Ҳамма ҳам хато қилади. Секин-секин режаларимизни амалга ошириб бормоқдамиз. Мақсадим ҳужумкор футбол намойиш этиш. Буни биринчи лигада озми-кўпми уддаладик. Йирик ҳисобдаги ғалабаларимиз бунга исбот бўлса ажаб эмас. Энди олий лигада ҳам шуни жорий қилмоқчимиз. Шунда ишни қанчалик тўғри олиб бораётганимиз билинади.

- Ғузорда мустақил иш олиб боришингизда қандайдир босимлар бўлмаяптими?
- Йўқ, бу борада ҳаммаси яхши. Раҳбарият томонидан илиқ муносабат бўлиб келган.

- “Шўртан”даги келажагингизни қандай кўрмоқдасиз?
- Йил якунида клуб раҳбарлари билан бу борада гаплашиб оламиз. Агарда барчаси ижобий ҳал бўлса, жамоани келаси мавсумга жиддий тайёрлаймиз.

- Биринчи лигада бошқарувчи сифатида ишлаб кўрдингиз. Мана энди олий лигада ҳам бош мураббий сифатида фаолият юритишга жуда яқин турибсиз. Буни ўзингиз ҳам қандайдир хурсандчилик билан кутаётган бўлсангиз керак?
- Ҳа, тўғри. Ҳамма ҳам бош мураббий сифатида ишлаб, юқори марраларни кўзлайди. Бунгача олий лигада ёрдамчи мураббий сифатида ишлаганман. “Сўғдиёна”да Рауф Инилеевга, “Шўртан”да Игорь Криушенкога ассисентлик қилгандим. Кейинчалик мустақил равишда “НБУ-Осиё”ни бошқардим. Мана бу йил “Шўртан”да ишладим. Насиб қилса энди бош мураббий сифатида олий лигада ҳам ишлаб, ўзимни кўрсатмоқчиман. Бу борада ўзимга яраша режаларим бор.

- Агарда келаси мавсум ҳам “Шўртан”ни бошқариш сизга ишониб топширилса, таркида неча фоизга ўзгариш қилмоқчисиз?
- Юқорида айтганимдек, чемпионатнинг қолган 4та ўйини орқали йигитларнинг тақдирига ойдинлик киритамиз. Қолаверса мавсум якунига етгач, кимлар билан хайрлашиш ёки кимлар билан шартномани узайтириш борасида ўйлаб кўрамиз. Менимча бу йилги таркибни 60 фоизга сақлаб қолсак ёмон бўлмасди.  

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика