Latest news

23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  0 22:54"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  66 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  4 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  2 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  1 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  7

Мухтор Қурбонов: "Моддий муаммолар ўйлаганларимизни амалга ошириш учун тўсқинлик қилди" News

Мухтор Қурбонов: "Моддий муаммолар ўйлаганларимизни амалга ошириш учун тўсқинлик қилди"

"Металлург" - "Шўртан" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Мухтор Қурбонов ўз фикрларини билдирди.

Мухтор Қурбонов, “Шўртан” ФК бош мураббийи: “Металлург” анча шаклланган жамоа. Охирги турда ўйин оғир кечишини билгандик. Шундай бўлиб чиқди ҳам. Аммо Бекободга ғалаба иштиёқида келгандик. Ўйинчиларимизнинг аксарият вазиятларда асабийлашиши панд берди. Иккинчи таймда ўйинда бурилиш ясашга ҳам эришдик. Аммо ўзимиз учун керакли бўлган натижага эриша олмадик. Ғалаба билан бекободликларни табриклайман.

Бу йилги мавсумда кучли ўнталикка кириш олдимизга вазифа қилиб қўйилганди. Лекин кўнглимда еттинчи-саккизинчи ўринлар учун курашиш нияти ҳам йўқ эмасди. Бунинг учун потенциал имкониятимиз етарди. Афсуски мавсум давомидаги бир қатор қийинчиликлар, айниқса моддий муаммолар барча ўйлаганларимизни амалга ошириш учун тўсқинлик қилди. Шундай бўлса-да, дебютант учун 11-ўрин ёмон натижа деб ўйламайман. Кейинги мавсум бу йил йўл қўйилган хато ва камчиликлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда, янада юқори мақсадлар учун курашамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика