Latest news

19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  1 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  2 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  0 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  5 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  3 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  1 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  4 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  4 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  3

Мухтор Қурбонов: “Бугун ўйинимиз чиқмади” News

Мухтор Қурбонов: “Бугун ўйинимиз чиқмади”

Тошкентнинг “НБУ-Оси” жамоаси бугун сафарда “Орол”га 2:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Аслида бу ўйинда “банкирлар” қайсидир маънода фаворти эди.
 Аммо Мухтор Қурбонов жамоаси рақибига имкониятни бой берди.

- Бугунги ўйиндан ва қайд этилган натижадан ҳам қониқмадим – дея дастлабки фикрларини баён этди “НБУ-Осиё” бош мураббийи. - Нукусга келиш учун йўлга кўп вақт кетади. Шуни инобатга олиб, бир кун олдин келгандик. Аммо йигитлар бугун мен кутган ўйинни намойиш эта олмади. “Орол”нинг майдони сунъий қопламали бўлганлиги учун ҳам, ўйинимиз биз кутгандек чиқмади.

- Тўғри, “Орол” бунгача ғалаба қозона олмай келаётганди. Эхтимол шогирдларим бугун ўз кучларига ортиқча ишониб юборган бўлишлари ҳам мумкин.

- Мезбонлар жуда кучли ўйнади дея олмайман. Ютса бўладиган рақиб. Бугун ҳар иккала жамоа ҳам у қадар юқори савиядаги ўйинни кўрсата олишмади.

- Кейинги рақибимиз, “Хоразм”. Бўлажак баҳсда очко олишга ҳаракат қиламиз. Шунинг учун энди Урганчга йўл олиб, тайёргарликни кучайтирамиз.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика