Latest news

21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  0 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  1 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  19 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  6 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0

Мухлислар стадионга киритилмайди? Муаммо эмас! Ўйинни машинада ўтириб кўрамиз! News

Мухлислар стадионга киритилмайди? Муаммо эмас! Ўйинни машинада ўтириб кўрамиз!

Улар 2000та машинани тўплаб, Гиннесс китобида рекорд ўрнатишмоқчи.

Данияда коронавирус пандемиясига чалиниш ҳолатлари аста-секинлик билан камаймоқда: касаллик юқтириб олиш ҳолатлари кундан-кун ўсиб кетаётгани йўқ, ўлимлар сони ҳам кунига 10-15тани ташкил этмоқда (20 апрель ҳолатига кўра жами касалланган — 7711, вафот этган — 364, соғайган — 4499тани ташкил этмоқда). Мамлакат аввалги ҳаёт тарзига қайтиш борасида бош қотира бошлади. Шу билан бирга, футболни қайтариш ҳақида ҳам баҳс-мунозалар бўлмоқда. Март ойи ўрталаридан Даниядаги барча спорт турларига танаффус эълон қилинган эди. Лигани қуйидаги учта санадан бирида бошлаш режалаштирилган: 17, 24 ва 31 май ва бу режа июль охирларига қадар давом этиши кўзда тутилмоқда.

"Ҳукумат Дания мамлакатини очиш режасини тайёрлаб қўйди — шунга кўра, биз ҳам клублар жадвалини тузиб чиқамиз, — дейди профессионал футбол тизимининг ижрочи директори Клаус Томсен. — Баъзи клублар ўз ходимлари ва футболчиларини ишга қайтаришга ҳам улгурди. Баъзилари кичик-кичик гуруҳ бўлиб машғулот ҳам ўтказмоқда. Аста-секинлик билан клублар сони кўпайиб боради ва май ойининг иккинчи ярмидан футболни қайтаришимиз мумкин бўлади, деб умид қиламиз".

Аввалига ўйинлар томошабинсиз ўтказилади — сабаби пандемиянинг иккинчи тўлқини содир бўлиш хавфи жуда юқори. Клублар ушбу вазиятдан чиқиш учун қизиқарли ҳамда хавфсиз бўлган йўлларни излашмоқда. Энг ажойиб ва ноодатий бўлган таклифни 12 очколик фарқ билан чемпионлик томон дадил одимлаётган "Мидтьюлланд" клуби берди.

Клуб ғоясига кўра, стадион атрофида ҳақиқий автокинотеатр ташкил этиш — худди Америкадаги каби. "MCH Арена" автотураргоҳига ўйинни тўғридан-тўғри намойиш этиб берадиган катта экранлар ўрнатилади.

"Мидтьюлланд" ходимларининг сўзларига кўра, стадион атрофига 12 мингта машина сиғишига қарамай, 2 мингта машина киришига рухсат берилар экан. Одамлар ўз машинасида ўтириб, масофа сақлаган ҳолда ўйинни томоша қилишлари мумкин бўлади. Аммо худди трибунада ўтиргандек, ҳамма бир-бирининг ҳиссиёти ва бақириқларини эшитган ҳолатда севимли жамоасига мухлислик қилади.


Айтганча, автокинотеатр учун жой ҳам тайёр.

Атмосферани яратиш учун футболдаги барча маросимлардан фойдаланиш кўзда тутилган. Яъни, автотураргоҳда "Мидтьюлланд" ҳар ўйинидан аввал жаранг сочадиган Марказий Ютландия мадҳияси янграйди ҳамда алоҳида радиочастотасида баҳс шарҳи ҳам олиб борилади. Ҳаттоки, турли егуликлар ҳам сотилиши режага киритилган.

"Афсуски, дастлабки учрашувлар томошабинсиз ўтказилади, бироқ биз ўйин атрофида ҳақиқий футбол атмосферасини яратмоқчимиз. Умид қиламанки, ҳеч қандай вирус бизга ҳалал беролмайди. Биз мухлислар хавфсизлиги ва қулайлигини таъминлаш мақсадида полиция, ҳокимият ва стадион ходимлари билан доимий алоқада бўлиб турамиз", — дейди "Мидтьюлланд"нинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича директори Пребен Рокьаер.

Агар ҳаммаси аъло даражада ўтса, ушбу тажриба давом эттирилади ва янада кенг йўлга қўйилади. Шунингдек, "Мидтьюлланд" Гиннесс рекордлари китобига кириш учун ҳам сўров юборди. Эҳтимол, уларнинг режаси амалга ошиб, футболни тўғридан-тўғри томоша қилиш мумкин бўлган дунёдаги энг катта автокинотеатрни яратишар?!

Хўш, сиз-чи? Севимли жамоангиз ўйинини шундай атмосферада томоша қилишни истайсизми?!


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика