Latest news

07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  1 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   3 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  0 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  13 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  9 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  48 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  63 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61

Мухлислар Арвеладзени "Трабзонспор"га чорлаяпти News

Мухлислар Арвеладзени "Трабзонспор"га чорлаяпти

Тошкентнинг "Пахтакор" клубини бошқараётган Шота Арвеладзе юртимиздаги бошқа ҳамкасбларидан ижтимоий тармоқларда жуда фаоллиги билан ажралиб туради.

Бугунги кунда юртимиз футболи ишқибозлари ва мутахассислар орасида Шота Юстиновични "Пахтакор" даражасидаги мураббий эмас, дейдиганлар етарлича топилади. Ижтимоий тармоқларда грузиялик мутахассис ҳақида ёзиладиган изоҳларни ўқиб, турк ишқибозлари Шотани ўзгача қадрлашига гувоҳ бўласиз. Арвеладзе бир неча дақиқа аввал ўзининг Twitter'даги саҳифасига Муборакнинг "Машъал" клуби мағлуб этилгани тўғрисида ёзиб қолдирди. Энг қизиғи, изоҳ ёзганлар орасида на грузинлар, на ўзбеклар бор — барчаси турклар.  

Шотанинг мухлис-у мухлисалари ундан тезроқ "Трабзонспор"га қайтишни ва жамоани чемпион қилишни сўрашмоқда. Умуман олганда, турк ишқибозлари томонидан бу шаклдаги илтимос ва ўтинчлар Арвеладзе манзилиги доимий равишда йўллаб турилади. У "Трабзонспор"да футболчи сифатида 1993-1997 йилларда тўп тепган. Мазкур жамоада 2015 йилнинг июль-ноябрь ойларида мураббий сифатида ишлаган. Transfermarkt маълумотларига кўра, мутахассиснинг "Пахтакор" билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг охирига қадар мўлжалланган. Шундан кейин Арвеладзе Туркияга қайтиб, "қораденгиз бўронлари"ни бошқариши мумкин. Ёки аксинча...

Қадрли мухлис, сиз бу борада қандай фикрдасиз? Грузиялик мутахассиснинг мураббийлик фаолиятига қандай баҳо берасиз?

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика