Latest news

23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  1 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  37 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  11 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  39 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  93 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  21 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  8 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0

Мухлис минбари: Биз олтин авлодни кузатяпмизми ёки кутиб оляпмизми? News

Мухлис минбари: Биз олтин авлодни кузатяпмизми ёки кутиб оляпмизми?

Якунига етган мавсумдан қониқиш ҳосил қилдингизми? Мазкур савол билан ўқувчиларга мурожаат қилган эдик.
Аммо мавзу юзасидан таҳлилий фикрлар келмади. Балки, бу ҳақда 1 кун кеч сайтга эълон берганлигимиз бўлди. Хатлар орасида эса, қуйидаги нома бизни ўзига тортди.

Биз олтин авлодни кузатяпмизми ёки кутиб оляпмизми?

Бразилияда бўлиб ўтадиган мундиал иштрокчиларига аҳамият билан разм солиб шуни билдимки, бу йилги мундиал, баъзи бир футболчилар учун сўнги имконият экан, жумладан амалдаги жаҳон ва Европа чемпионлари Испанларнинг ҳам олтин авлоди 2018 йилги Россияда бўлиб ўтадиган мундиалгача ҳозирги кундаги асосини қисман йўқотган ҳолда етиб бораркан. Пуйол фаолиятини якунласа, Вилья, Хави, Алонсо ва Рейна каби футболчилар 2018 йилга бориб анча кексайиб қолишади. Фабрегас, Иньеста, Касильяс, Касорла ва Сильвалар ҳам 2018 йилга бориб Испания терма жамоасининг талабларига қанчалик жавоб бера олишаркин?  Буниси ҳозирча мавҳум, нафақат Испания, балким Голландия, Англия, Италия, Португалия каби терма жамоаларни 2018 йилги мундиалда ҳозирги кундаги такибдан анча ёшартирилган ва янгиланган ҳолатда кўришга мажбур бўламиз. Германия, Россия, Бразилия ва Франция эса айнан 2014 йилги мундиал олдидан таркибларида авлодлар алмашинувини ўтказиб олишди. Демак, 2018 йилда ушбу терма жамоалар ўзларини асосларини сақлаб қолган ҳолда етиб боришлари аниқ. Хўш, бу жараён Ўзбекистонда қандай кечмоқда?

Аҳамият бериб қарасак, 2014 йилги Жаҳон чемпионати Осиё қитъаси саралаш босқичида Ўзбекистон терма жамоаси асосан шу вақтгача сайқалланиб ҳамда пишитилиб келинаётган таркиб, яъни "Олтин авлод"имиз эканлигига гувоҳ бўлдим. Олдинги мундиаллар саралашларида бизда бундай ажойиб таркиб бўлмаган назаримда. Тўғри тарихга назар солсак Миржалол Қосимовдек футболчини бошқа кўрмадик, аммо жамоавий футбол ҳақида гап кетадиган бўлса, биз 2010 йилги Жаҳон чемпионати сараш бошқичида қатнашган терма жамоанинг асосини сақлаб қолган ҳолатда, 2011-йилги Осиё кубогида ярим финалгача етиб бордик ва ўз тарихимизда илк бор 14 очко жамғардик. Тўғри биз мундиалга бормадик, аммо Ўзбекистон Байрутдаги баҳсда Ливандан гол ўтказиб юбормаганида, Тошкентда 90-дақиқада Эрон гол уриб қўймаганида, Акмал Шораҳмедов ўз дарвозамизга автоголни уриб қўймаганида ёки Ўзбекистон бирорта баҳсда рақибларига яна қўшимча битта гол урганида, ҳеч бўлмаса Тожикистон билан ўйинда футболчиларимиз атайин карточкалар ишлаб олишмаганида, биз ҳозир жаҳон чемпионатида бўлармидик?!

Мени бир нарса ўйлантирмоқда, барчага кундек равшанки 2018 йилги жаҳон чемпионатигача бир нечта футболчиларимиз етиб бора олишмайди. Қосимов ўз интервьюсида айтиб ўтган сўзлари терма жамоага янги қон қуйиш керак деган стратегиясини 2018 йилгача қўлласа ва давом эттира олса 2018 йилги жаҳон чемпионатида таҳминан Лондон-2012 Олимпиада ўйинлари саралаш босқичида қатнашган олимпиячиларимиз ва Мексика ҳамда, Туркияда бўлиб ўтган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатларида қатнашган футболчиларимиздан тузилган ва ҳозирги терма жамоадаги баъзи бир футболчиларнинг аралашмасидан ҳосил бўлган таркиб, 2018 йилги жаҳон чемпионатида ҳаракатланишини кутишимиз мумкин. Умуман олганда терма жамоани ёшартириш сиёсатини Вадим Абрамов бошлаб берганди. Абрамов вақтида терма жамоамиз ўртоқлик учрашувларида анча ёшартирилган таркибда қатнашар эди. Вадим Карленович қўл остидаги баъзи ўйинларда 23 ёшдан ошган футболчилардан узоғи икки-учтаси майдонда ҳаракатланганини ҳам гувоҳи бўлдик. Аммо Қосимов термага келганидан сўнг ёшартириш сиёсатини вақтинча тўхтатиб қўйди ва асосан тажрибали футболчилар хизматидан фойдалана бошлади. ЖЧга чиқа олмаганимиздан сўнг, эса мана энди яна авввалроқ бошланган ёшартириш сиёсатини давом эттирганча термани ёшартирмоқда.

Мени бир савол қийнамоқда: Биз олтин авлодимиз билан хайрлашяпмизми ёки 2018-2022 йилдаги мундиалларда қатнашадиган янги олтин авлодни кутиб оляпмизми?

Бир та[мин қилиб кўрайлик, 2018 йилги Россия мундиалига биз йўлланмани қўлга киритсак, терма жамоа қайдномасига кимлар киритилади?


Улуғбек Худойберганов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика