Latest news

23:31Абдусаломов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

Мутолаа учун. Клуб мураббийлари топ ўнлиги News

Мутолаа учун. Клуб мураббийлари топ ўнлиги

Бугун клублардаги энг кучли мураббийлар ҳақида суҳбатлашамиз.

10-ўрин. Томас Тухель (ПСЖ; Германия) ва Маурицио Сарри ("Ювентус"; Италия)

Рейтингни Франция ва Италия чемпионати гегемонларининг бош мураббийлари очиб беради. Улар мураббийлик оламида юқорироқ поғонага кўтарилишлари учун ички чемпионатда зафар қучишларининг ўзи етарли эмас. Бундай натижа билан на клуб раҳбарларини, на мухлисларни лол қолдира олишмайди. Аслида Сарри "Ювентус" билан ҳали Скудеттони ҳам қзлга киритгани йўқ. Лекин олдинроқ "Челси" билан Европа Лигаси бош соврининга эга чиққанди. 

Тухель эса ЕЧЛ 1/8 финал босқичида ўзининг собиқ жамоасини енгиб, ПСЖ учун ўтиб бўлмасдек кўринган босқичда ғалаба қозонди. Тухель ва Сарри қайсидир маънода клублари гегемонлигининг асирлари ҳисобланишади ва ўзларининг мураббий сифатидаги мақомларини фақат Чемпионлар Лигасидаги натижалар орқали яхшилаш имкониятига эгадирлар. Бундай кучли таркиб билан жамоадан яна нима талаб қилиниши мумкин? Кўрамиз, улар ўз мақсадларига эриша олишадими ёки ижобий натижалар ички чемпионатдан уёғига ўтмайдими...  


9-ўрин. Жан Пьеро Гасперини ("Аталанта"; Италия)

Гасперини қўл остида Сарри ёки Тухель жамоасидагидек футболчиларнинг ярми ҳам йўқ. Лекин Жан Пьеро Бергамода шундай жамоа шакллантира олдики, "йўқ жойдан бор қилди" деб юборгингиз келади. Бу ерда мураббий маҳоратига тан бермасликнинг иложи йўқ, чамамда. "Аталанта" Чемпионлар Лигасида дебют иштирокидаёқ чорак финалгача етиб бора олди (мусобақа ҳали якунланмаган). Иличич ва Ко нафақат А Серияда балки бутун Европада энг кўп гол ураётган жамоа ҳисобланади.  


8-ўрин. Юлиан Нагельсманн ("РБ Лейпциг"; Германия)

Германиялик мутахассис вақти келиб ушбу рўйхатнинг биринчи поғонасидан жой олиш учун барча имкониятларга эга. Нагельсманн мураббийлик фаолияти давомида эришган ютуқлари учун ҳали жуда ҳам ёш ҳисобланади. Юлиан 32 ёшда (кўплаб футболчилар бу ёшда ҳали майдонда бўлишади) Чемпионлар Лигасида иккинчи жамоаси билан иштирок этмоқда. "Хоффенхайм" ҳужумкор футбол кўрсатиб, иштирокини гуруҳ босқичидан кейиноқ якунлаган бўлса, "РБ Лейпциг" коронавирус балоси келгунига қадар, "Тоттенхэм"ни енгиб, чорак финалга чиқишни уддалаган эди.


7-ўрин. Антонио Конте ("Интер"; Италия)

Конте — ўзига яраша обрўли мураббий. Италиялик мураббий бир жойда узоқ муддат қолмаса-да, деярли барча ишлаган жойларида муваффақиятга эришган. Масалан, айнан Антонио "Ювентус"нинг чемпионлик сериясини бошлаб берганди, АПЛда ва Англия Кубогида зафар қучган ("Челси"). "Интер" ҳам Конте келгач, қайта уйғонгандек ва Скудетто учун чинакамига курашга қиришганди. 


6-ўрин. Маурисио Почеттино (вақтинча клубсиз; Аргентина)

Аргентиналик кузда ишсиз қолди. Шундай бўлса-да, "Тоттенхэм"дан кетиши унинг нақадар маҳоратли мураббий эканини йўққа чиқара олмайди. Чиндан Леви билан ишлашига қарамай, у анча иш қила олди. Ҳа, Почеттино ҳали ҳам соврин юта олмади, аммо бу мураббий ишини баҳолашдаги ягона мезон эмас. Унинг қўл остида футболчилар янада ўсишга эришмоқда ва жамоавий ўйин яхши йўлга қўйилганди. Неччи йил давомида "Тоттенхэм" катта трансферларга қўл урмасди ва кези келганда ўзининг етакчи футболчиларини "пулларди". Ҳеч нимага қарамай, клуб деярли ҳар йили ЕЧЛда иштирок этишни одат қилди ва ўтган мавсум финалгача етиб бора олди. 


5-ўрин. Массимилиано Аллегри (вақтинча клубсиз; Италия)

Массимилиано Аллегри ўзига хос таътилда, лекин футбол олами уни унутиб қўйгани йўқ. Антонио Конте бошлаган ишни Аллегри ажойиб тарзда давом эттира олди ва "Кекса Синьора"ни А Сериянинг шубҳасиз гегемонига айлантирди. Беш йилда "бьянконери" билан Аллегри 5та Скудетто ва 4та Италия Кубогини қўлга киритди. Икки бор Макс шогирдлари Чемпионлар Лигасида ғолибликка жуда яқин келишди, бироқ ҳар икки сафар испан грандлари бунга тўсқинлик қилди — 2015 йил "Барселона", 2017 йил эса "Реал Мадрид". Нима бўлган тақдирда ҳам, Аллегри топ-тренер даржасига ета олди ва "Ювентус"ни чемпион сифатида тарк этди.


4-ўрин. Диего Симеоне ("Атлетико"; Аргентина)

Дунёда энг кўп маош олувчи мураббий, энг обрўли ва кўп соврин ютган дея олмаймиз. Бундан бир неча йил аввал Диего кўпроқ олқишга сабаб бўларди, чунки унда жамоа кўп бўлмаса-да, совринларни қўлга киритган ва ЕЧЛда ҳам ижобий натижаларга эришарди. Ҳозирга келиб жамоа анча кўп маблағ сарфласа-да, "матрасчилар" исташса 126 миллион еврога футболчи сотиб олишлари мумкин. Трансфер бозорида нархлар кўтарилиб кетган даврда бўлсак ҳам, уч хонали суммага футболчи сотиб олганлар клублар ҳали у қадар кўп эмас. Симеоненинг антифутболи кўпчиликка ёқмасада, у билан ҳисоблашишга мажбурлар. Чолонинг "Атлетико"даги даври ўтди деганларга жавобан клуб ЕЧЛда "Ливерпуль"ни кутилмаганда қийин аҳволга солиб қўйди. 


3-ўрин. Зинедин Зидан ("Реал"; Франция)

Одатда буюк футболчилар кучли мураббий бўла олмасди. Зидан бу тоифага кирмаслиги аниқ. Зизу "Реал" билан уч марта ЕЧЛ бош совринини қўлга киритди. Кейин Флорентино Пересга бош эгишни истамагани сабаб жамоани тарк этди. Янги келганлар қанчалик уринмасин, "қаймоқранглилар"ни аввалгидек ўйната олмади ва натижалар ўта ёмонлашиб кетаётганини тушунган Флорентино Зиданни қайтарди.  Бу сафар франциялик мураббий "Реал"ни янгидан қуриш учун қайтди. Ўтган вақт давомида Зиданга бу "қурилиш" учун мос даражадаги "материал" етишмаётгандек... Балки шу сабаб, мухлислар "Реал Мадрид" яна трансфер бозорини "портлатиб" катта трансферларга қўл уради деб кутаётгандир. ОАВ вакиллари ҳам Перес навбатдаги "Галактикос"ни яратиш ниятида эканлигини таъкидлашмоқда. Лекин ҳозирнинг ўзида бир нарсани айтишимиз мумкин Зинедин — жуда нозик дид ва ўзгача сезги соҳиби.  


2-ўрин. Хосеп Гвардиола ("Манчестер Сити"; Испания)

Гвардиола "Барселона"да ғалабаларга эришганда, скептиклар: "Кучли бўлса, бошқа чемпионатга борсинда, Мессисиз ғалабага эришсин. Ана шунда унинг маҳоратига тан берамиз", — дейишди. Хосеп Германияга кетди ва "Бавария"да муваффақиятга эриша бошлади ва унинг "мухлислари": "Бавария" билан Германияда ютишдан осони йўқ, АПЛда ўзини кўрсатсин", — дейишди. Гвардиола "Манчестер Сити" билан Англияда ҳам икки бор титулга эга чиққач, энди унинг жамоалари ЕЧЛда ҳеч нима қила олмаётгани ёдга олинди ва қўшимчасига, Пеп жуда кучли клубларни танлайвераркан... Умуман олганда, тушундингиз.  



1-ўрин. Юрген Клопп ("Ливерпуль"; Германия)

Сизда бошқа вариант йўқмиди? Клопп "Ливерпуль"ни қабул қилганда қандай жамоа эди-ю, ҳозир-чи? Финаллардаги омадсизликларга қарамай, "қизиллар" Европанинг энг кучли жамоаси номига сазовор бўлишди. Барча нейтрал мухлислар АПЛда мавсумни якунлаб қўйишлари ва Юрген Клопп жамоасини узоқ кутилган чемпионлик титулига етаклаб боришини истаётгани аниқ. Ахир, "Энфилд"да бош совринни 30 йилдан буён кўришмаган. Бу мавсум "Ливерпуль" чинакамига чемпионликка мос ўйин кўрсатаётган эди. 


Нозима Зарипова тайёрлади

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика