Latest news

01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  0 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  0 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  4 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  1 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  3 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  170 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15

Мутахассис нигоҳи - "Футболни алдаб бўлмайди, кам бюджет билан ҳам яхши жамоа қилиш мумкин" News

Мутахассис нигоҳи - "Футболни алдаб бўлмайди, кам бюджет билан ҳам яхши жамоа қилиш мумкин"

Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Пахтакор" - ОКМК баҳси қизиқарли ўтиши кутилган, кўпчиликнинг эътиборини ўзига жалб қилганди

Буни трибунада ўтирган бир қатор таниқли шахслардан ҳам пайқаш қийин эмасди. Биз эса ўйиндаги танаффусдан фойдаланиб "Бунёдкор", "Андижон" жамоалари бошқарувида фаолият олиб борган Улуғбек Мирзаевнинг мавсум ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. 


- Якунига етиб бораётган мавсум қандай таассурот қолдиряпти?

- Мавсум ўтяпти эмас, қандай ўтди десак тўғри бўлади. Мусобақани ўтказувчи расмий ташкилот ЎзПФЛ йил рамзий терма жамоасини эълон қилиб юборди. Биз ҳам бемалол мавсум якунланди десак мақсадга мувофиқ келади. Чемпионатимиз кучли рақобат ёки олий даражада ўтди дея олмайман. Лекин бир нечта жамоаларимизнинг дейлик "Пахтакор"нинг кучсизланганлиги, "Навбаҳор" ва "Нефтчи"нинг мавсум бошидаги кутилган натижани бера олмаганлиги ёки "Сўғдиёна" билан ОКМКнинг башоратлардан кўра муваффақиятлироқ иштирок этишаётгани иккинчи ўринга бўлган курашни қизитиб юборди.

- "Насаф" жамоасининг чемпионлиги ҳақида фикрингиз...

-  "Насаф" жамоаси биз санаб ўтган клубларнинг йўқ жойдан очко йўқотишидан фойдаланиб қолди. "Навбаҳор" "Қизилқум" билан ўз майдонида дуранг ўйнаб қўйди, "Сурхон" билан очко йўқотди. "Нефтчи"нинг кетма-кет дуранглари кўп бўлди. "Пахтакор"нинг таркиби ёшарди, авлодлар алмашинувини бошидан кечиряпти. Мавсум бошида "Насаф", "Навбаҳор", "Нефтчи" чемпионлик учун курашиши кутилганди. "Насаф" бу ерда барқарор ҳаракат қилди. Шуни эвазига мусобақа якунланишига 3 тур қолганда чемпионликни тантана қилди. Бу билан клуб раҳбарлари, мураббийларини табриклайман. 

- Жон сақлаш йўлидаги жамоалар қаерда хатога йўл қўйишди?

- Пастдаги жамоаларга назар ташлайдиган бўлсак, "Металлург" охирги ўриндан олдинга силжий олмади. "Бунёдкор", "Локомотив" жамоаларининг ҳам бундай иштироки ачинарли ҳолат. Бундай моддий-техник базага эга бўла туриб муваффақиятсиз қатнашиш ёқимсиз албатта. "Локомотив" Про лигада ўйнаб сабоқ чиқара олишмагани кўринди. Таркиб йиғишдаги хатолар, мураббийлар амашинуви "Бунёдкор"да ҳам юз берди. Мавсум бошидан буён Бубало, Ғофуров, Арсланов ишлаган бўлса, "Локомотив"да Стоймирович, Назаров, Крестинин, Колосовский ёки Бабаян ким бош мураббийлигини ҳам аниқ билмайсиз. Футболни алдаб бўлмайди. Футболдаги тартибсиз иш кўриш натижаларга ўз таъсирини ўтказади. 

- Суперлига клубларига қандай таклиф берган бўлардингиз?

- "Динамо"ни яхши қатнашди дейиш мумкин. "Андижон"нинг кубок ғолиби сифатида ОЧЛга чиққанлиги хурсанд қилди. Қолган жамоалар ўз жойларида. Юқорида тартибсизлик ҳақида гапириб ўтдик. Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси қанча юқори савияли ўйинчиларни олиб келиб таркибни кучайтиришмасин, қарздорликлар, янги ўйинчи келаётганидан бош мураббийнинг хабари йўқлиги, яъни ҳар ким ўз ишини қилмаяпти. Клубларимиз шу каби тартибсизликларни бартараф этишларини тилаб қолардим. Таклиф сифатида айтардим ҳар бир ишни изига тушириб олинса, кам бюджет билан ҳам яхши жамоа шакллантирса бўлади. Масалан, 2019 йил "Бунёдкор" тарихидаги энг кам бюджет бўлган 16 миллиард. Шу йили жамоа учинчи ўринни эгаллаган, ОЧЛга йўлланма олган. Футболда тартиб маҳоратни енггади деган ибора бор. Клубларимиз раҳбарлари, ҳомийлар тартибли иш кўриши тарафдориман. Шунда сарфланаётган маблағлар самарасини беради. Мамлакатимизда футбол ривожига ҳисса қўшишади. Миллий терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиқиш остонасида турибди. Бундай мамлакат футболига чиройли ва наъмунали ишлар ярашади.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика