Мутахассис фикри — "ОКМКдаги муаммо "Бунёдкор"да ҳам бор, Бошкович Тошкентда яна ғалаба билан қайтадими?"
		
		06 aug 2023 14:25
        News	
	 
				 
				Мутахассис фикри — "ОКМКдаги муаммо "Бунёдкор"да ҳам бор, Бошкович Тошкентда яна ғалаба билан қайтадими?"
Кечаги кутилмаган натижалардан сўнг бугунги баҳсларга ҳам қизиқиш ортиши табиий. Зеро жамоалар ҳар бир ўйинда майдонда кураш, шиддат кечмоқда. Интрига бир зум бўлсада тўхтамаяпти. Мазкур учрашувлар олдидан 15-тур эксперти Абдумажит Тоировнинг таҳлил ва тахминларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
| Bunyodkor Sukhrob Izzatov - 90' | Superliga. Round 15 06/08/2023, 20:00 1: 1 Finished | OKMK Siavash Haghnazari - 62' | 
— "Бунёдкор" - ОКМК жуда ҳам қизиқ ўйин бўлади. Чунки икки жамоа ҳам футбол тарафлама чиройли ўйин намойиш этади. Олмалиқ клуби ўтган турда "Сурхон"га мағлубиятга учрагани, марказий ҳимояда муаммолар борлигини кўрсатиб берди. Шундай муаммолар "Бунёдкор"да ҳам бор. "Сўғдиёна" айнан марказий ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг гол урди. Ўйин темпи юқори бўлишини кутяпман. Бу ерда кичик устунликни ОКМКга бераман. Чунки бундай ўйинда футболчиларнинг маҳорати асосий планга чиқади. Улар ўйинни ҳал қилади. Ўйлашимча, ОКМК бугун ғалаба қозонади. Умуман олганда очиқ ўйин кўрамиз.
| Olympic Temur Mamasidiqov - 23', Жасур Жалолиддинов - 29', Asadbek Juraboyev - 90' | Superliga. Round 15 06/08/2023, 20:00 3: 3 Finished | Sogdiana Javokhir Kahramanov - 8', Dzenan Zajmovic - 45', Samandar Mavlonkulov - 90' | 
— Менимча, бу ерда устунлик "Сўғдиёна" томонида бўлади. "Олимпик"нинг кубокдаги учрашувини ҳисобга олмайман. Чунки рақиб жуда бўш жамоа эди. Суперлигадаги охирги ўйинини таҳлил қиладиган бўлсак, тартибли, позицион ҳужум қиладиган, тўпни назорат қиладиган жамоаларга қарши яхши ўйин кўрсата олмайди. Чунки таркиби ёш. Ҳимояда кўп хатоларга йўл қўйишмоқда. Тўғри ҳужуми яхши. Мамасидиқов, Одилов, Жўрақўзиев бор. "Сўғдиёна" бу ўйинда ғалабага эришади, деб ўйлайман. Иван Бошкович сафарда қандай ҳаракат қилиш кераклигини "Бунёдкор" билан ўйинда кўрсатиб қўйди. Интизомли ҳимоя ва тезкор қарши ҳужумлар асосий қурол бўлиб хизмат қиляпти.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             
  "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments