Latest news

19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:15Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" 4:2 (матнли трансляция)  44 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  0 19:00Суперлига. ОКМК - "Насаф" 1:2 (матнли трансляция)  13 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  8 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  10 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2

"Навбаҳор" мураббийи: "Ғалабани Абдужамол Исроиловга бағишлаймиз" News

"Навбаҳор" мураббийи: "Ғалабани Абдужамол Исроиловга бағишлаймиз"

"Навбаҳор" - "Бухоро" (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Мустафо Байрамов ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Шаҳзод Шайманов матбуот анжуманида иштирок этишди.

"Бунга қадар кетма-кет дуранг натижалар қайд этгандик. Баҳсдан аввал Хайрулла Бозоров кириб фақат ғалаба қозонишимиз кераклигини айтди. Йигитлар ўзларини қўлга олишди ва қийин баҳсда ғалаба қозонишди. Барчани табриклайман, мухлисларни ҳам, раҳбариятни ҳам.

"Бухоро"нинг ўтган ўйинларини томоша қилдик ва рақибни ўргандик.

Бугунги ғалабани Абдужамол Исроиловга бағишлаймиз. Ёш йигит оёғини синдириб олди. Мухлислар тинмай унга қўнғироқ қилиб соғлик тилашмоқда, у биздан мухисларга раҳмат айтиб қўйишимизни сўради", - дейди Мустафо Байрамов.



"Бугунги учрашув қийин бўлди. Бош мураббий кетганига қарамай биз ўзимизда ишонч топиб ғалаба қозондик. Мухлисларга раҳмат айтмоқчиман, менга ишонганларга раҳмат.

Бош мураббий кетди энди уни қайтариб бўлмайди. Ҳаёт давом этади. Бугунги ғалабамизни Андрей Канчельскис ва ўтган турда оғир жароҳат олган Абдужамол Исроиловга бағишлаймиз. Тезроқ соғайиб сафга қайтишига тилакдошман", - дейди баҳснинг энг яхши футболчиси Шаҳзод Шайманов.


Бекзод Толибов ёзиб олди.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика