Latest news

13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  0 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  0 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  5 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  5 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  6 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   15 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  24 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0

Муросасиз кечган учрашувда "Андижон" Руминия клуби билан дурангга имзо чекди News

Муросасиз кечган учрашувда "Андижон" Руминия клуби билан дурангга имзо чекди

Туркияда тайёргарликни давом эттираётган "Андижон" бугун йиғин доирасидаги дастлабки ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Руминиянинг "Чиксереда" жамоаси рақиб вазифасини ўтаган баҳсда томонлар 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. Айтиш мумкинки, "Андижон" жамоаси мураббийлари биринчи бўлимда яқинда келиб қўшилган Игорь Литвинов, Леван Арвеладзе, Нодар Кавтарадзега имкон берган ҳолда аралаш таркибни синовдан ўтказишди. Иккинчи бўлимда бир қатор янги кучлар майдонга тушди ва натижада чизиқлар орасида боғламлар яхши ишлай бошлади. Хавфли вазиятлар яратилди. Дейлик, Суҳроб Бердиевнинг чалқанча берган зарбаси хавфли кўриниш олди. Муҳаммадкарим Тоиров, Фарҳод Соҳибжонов ўз позицияларида фаоллик кўрсатишди. Умуман олганда Александр Хомяков бу ўйинда таркибдаги барча футболчиларга ўйин амалиётини берди. 


Ўртоқлик учрашуви. 

"Андижон" - "Чиксереда" 0:0

Бош ҳакам:  Фабио Стеммлер

Қанот ҳакамлари: Нилс Бёме, Стин Мёхленбек (барчаси Германия мамлакатидан)

"Андижон": Игорь Литовка, Ислом Маматказин, Владимир Бубанья, Илҳом Алижонов, Абдувоҳид Ғуломов, Леван Арвеладзе, Муҳаммадкарим Тоиров, Нодари Кавтарадзе, Фарҳод Соҳибжонов, Суҳроб Бердиев, Бобур Фарҳодов

Захирадан майдонга тушганлар: Элдор Адҳамов, Фарҳод Бекмуродов, Сардор Абдунабиев, Сардор Азимов, Дилшод Комилов, Шаҳбоз Эркинов, Илдар Маматказин, Аҳмаджон Анваров, Абдураҳмон Комилов, Иззатилло Абдулҳақов, Илҳом Абдуғаниев, Асилбек Айсаров 

"Чиксереда": Мога, Чизер, Вита, Верес, Ковач, Бара, Сзонди, Л.Ковач,  Дина, Счиб, Желена

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика