Latest news

16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  0 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  3 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  4 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  2 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  10 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  1 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  6 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0

Муродбек Исмоилов: “Кеча яхши ўйнаб турган жамоа, бугун ёмон бўлиб қолмайди” News

Муродбек Исмоилов: “Кеча яхши ўйнаб турган жамоа, бугун ёмон бўлиб қолмайди”

Яқиндагина “Нефтчи” жамоаси мураббийлар штабида иш бошлаган Муродбек Исмоилов бош мураббий Андрей Фёдоров билан биргаликда жамоани навбатдаги баҳсларга жиддий тайёрламоқда.

Куни кеча Мурод Музаффарович клуб расмий сайти учун интервью берди.

– Жамоамизга хуш келибсиз! Ўтган йиллар давомидаги “Нефтчи”нинг муваффақиятларида сизнинг ҳам ҳиссангиз катта бўлди. Клубдаги бўлажак режаларингиз билан ўртоқлашсангиз.


– Футбол жамоавий ўйин ҳисобланади. Унда қайд этилган натижаларда табиийки барчанинг яъни раҳбарият, мураббийлар, футболчилар ва мухлисларнинг ўзига яраша хиссаси  бўлади. Яна жамоа сафида эканлигимдан мамнунман. Хар доим “Нефтчи” учун хизмат қилишга тайёрмиз. Қисқа вақт давомида Қўқонда ишладим. Собиқ иш жойимдаги барчага раҳмат айтмоқчиман. Афсуски, “Қўқон-1912”да омадимиз келмади. Лекин шу қисқа муддат давомида ўзимиздан яхши из қолдиришга ҳаракат қилдик. Вақти-вақти билан ёш футболчиларга ҳам имконият бердиб турдим. Агар улар кейинчилик ҳам муваффақиятли одимлашса, бундан фақат хурсанд бўламан. “Нефтчи” жамоаси борасида гапирадиган бўлсам, айни пайтда Фарғона клубига бироз омад етишмаяпти деб ўйлайман. Бу вақтинча ҳолатдир. Чунки жамоанинг кучли ўзаги бор. Мураббийлар штабида ҳам малакали ва тажрибали мутахассислар жам бўлишган.  Хар бир соҳада бўлгани сингари футболда ҳам ривожланиш учун вақт керак. Бирдагина олдинга шаҳдам қадамлар ташлаш қийин.


– Қишки селекция жараёнида “Нефтчи” таркибига жалб қилинган футболчилар борасида қандай фикрдасиз ? Давралар оралиғи яна янги футболчилар таклиф қилинадими ?

– Албатта. “Нефтчи”ни янада кучайтириш мақсадимиз бор. Бош мураббий билан биргаликда янги ўйинчилар борасида иш олиб боряпмиз. Ҳақиқат ҳам кучли футболчилар зарур. Яқинда жамоа раҳбари ҳам матбуотда чиқиш қилганларида худди шу фикрни илгари сургандилар. Бу билан қўл остимиздаги йигитларни ёмон демоқчи эмас. Уларнинг ўтган йилги қайд этган натижаси энг юқори дейиш ҳам нотўғри бўлади. Бу таркиб билан янада яхши натижага эришилса бўлади. “Нефтчи” жамоасинг айни пайтдаги ҳолатини ўткинчи деб ҳисоблайман. Чунки кеча яхши ўйнаб турган жамоа бугун ёмон бўлиб қолмайди. Фаолиятим давомида йиққан билимларимдан келиб чиқиб гапирадиган бўлсам, спортчи бир йили жуда ҳам кучли формага чиқади лекин кейинги йили унда кескин пасайиш кузатилиши мумкин. Қишда таклиф қилинган янги футболчилар албатта яхши ниятлар билан таркиб қўшиб олинган эди. Мен уларни ўрта савиядаги футболчилар дея олмайман. Балки улар “Нефтчи”нинг ўйин услубига тўлиқ киришиб кета олмагандир.



– Фикримизча, Акмал Холматовнинг яна клубга қайтиши фақатгина жамоа фойдасига ишлайди. Тўғрими?

– Албатта! Акмалжонни клубга қайтиши катта ёрдам беради. Биз мураббийлар бу футболчиларга ишонамиз. Таркибимизнинг асосий қисми роса кучга тўлган ёш футболчилардан иборат. Фақат мухлисларга бироз сабр тилайман. Хар қандай вазиятда футболчиларни яшил майдонда қўллаб-қувватлашларини сўраган бўлардим.

– Мурод Музаффарович, сўнгги сўз сифатида қўқонлик мухлисларга тилакларингиз.

-Қўқон шаҳрининг нонини едик. Оз ишлаган бўлсакда, жамоа равнақи йўлида чик юракдан меҳнат қилдик. Биласизми, Қўқоннинг ажобий мухлислари бор. Улар жамоа мағлубиятга учраган баҳсларда ҳам доим қўллашларини алоҳида эътироф этиш мумкин. “Қўқон-1912”нинг келгуси ишларида омад тилайман. Қўқонда яхши жамоа йиғилган. Агар қўқонликлар олдинга қадам ташлаб, ривожланишда давом этишса кучли ва рақобатдош жамоа юзага келади, – деди Исмоилов “Нефтчи” расмий сайтига берган интервьюсида.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика