Latest news

00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  0 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  0 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  2 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  0 22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  6 22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  1 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  2 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  1 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  15 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  3 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  2 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  9 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0 18:38Расмий хабар: Шоҳрух Гадоев иккинчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказади  0

Мурод Отажонов: "Ҳеч ким чиройли ўйнаганимизни гапирмайди. Натижа ҳам керак" News

Мурод Отажонов: "Ҳеч ким чиройли ўйнаганимизни гапирмайди. Натижа ҳам керак"

"Бунёдкор" бош мураббийи Мурод Отажонов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Металлург"га қарши учрашувдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

"Кубок учрашувлари чемпионатга қараганда доим бошқача бўлади. Қисқа вақт оралиғида шундай ўйинлар кўп ўтмоқда. Ғалабадан албатта хурсандмиз. Чунки 5та ўйиндан бери юта олмаётган эдик. Ўзига ҳос ёқимли ҳолат. Ғалаба билан барчани табриклайман. Гуруҳ босқичида битта ўйинимиз қолди. Самарқандда ғалаба қозониш орқали кейинги босқичга чиқиш имконига эга бўламиз"- дейди Мурод Отажонов. 

- "Бунёдкор"да ким мураббий бўлса ҳам доим чиройли ўйинини йўқотмаган. Шу нарса жамоанинг қонида бор. Лекин бу йил "Бунёдкор" ўйин жозибасини йўқотгандек кўринмоқда. Бунга сабаб нима?

- Бўлиши мумкин. Ташқаридан сизларга бошқача кўриниши табиий. Хабарингиз бор, жамоада ҳар йили ўзгаришлар бўляпти. Битта таркиб сақланиб қолинмаяпти. Комбинацион ўйнашга ҳаракат қиляпмиз. Иккинчи томондан натижа ҳам керак. Ҳеч ким чиройли ўйнаганимизни гапирмайди. Юта олмасак, нега ғалабалар бўлмаяпти, дейишади. Чиройли ўйнаб ғалаба қозонсак икки карра хурсанд бўламиз. Кимдир чиройли ўйин кўрсатиб натижага эришади, яна кимдир натижага ўйнайди. 

- Ёш дебютантлар Наримон Аҳмаджонов ва Улуғбек Кенжаевнинг дебют учрашуви қандай таассурот қолдирди?

- Улар доим назоратимизда. Ўзини кўрсатганларни секин-аста асосий таркибга жалб қилиб борамиз. Келажак ёшларни қўлида. Улар аллақачон ўйнаши керак. 

- Яна бир ёш футболчи Абдуллоҳ Омоналиев ўтган йили иккинчи даврада майдонга тушиб турганди. Бу йил умуман кўринмай қолди? 

- Бу саволни унга беришингиз керак. Билмадим, бизда ҳам футболчига саволларимиз кўп. Ким яхши бўлса, имконият беришга тайёрмиз. Ҳеч ким эртага майдонга тушиши кафолатланмаган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика