Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  4 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Мурод Исмоилов: "Хорижда йиғин ўтказгандан кўра, янги, сифатлироқ либос кийишни афзал кўрдик" News

Мурод Исмоилов: "Хорижда йиғин ўтказгандан кўра, янги, сифатлироқ либос кийишни афзал кўрдик"

"Қўқон-1912" клуби айни пайтда Тошкентда йиғин ўтказмоқда.


Биз ижодий гуруҳимиз билан қўқонликлар машғулот ўтказаётган Чилонзор спорт мажмуасига бордик ва "Қўқон-1912" бош мураббийи Мурод Исмоиловни суҳбатга тортдик.


- Аввало жамоанинг тайёргарлик босқичи ҳақида қисқача тўхталиб ўтсангиз?

- Кеча кечқурун жамоа билан Тошкентга келдик. Бугун эрталаб жамоа аъзолари тиббий кўрикдан ўтишди. Бугундан Чилонзордаги сунъий қопламали майдонда машғулотларга киришдик. Тошкентда 21 январга қадар йиғин ўтказамиз. Йиғин доирасида тўртта назорат ўйини ўтказишни режалаштириб қўйганмиз. Ҳозирча учта спарринг рақиблар аниқ. "Сўғдиёна", "Бухоро", шунингдек биринчи лига вакилларидан бири "Локомотив БФК" ёки "НБУ Осиё" билан ўйнашни келишиб олганмиз. 

- Жамоа машғулотида янги футболчиларни ҳам кўриш мумкин...

- Жамоамиз билан биргаликда Алибобо Раҳматуллаев, Тоҳир Шамсиддинов, Шариф Мирзаев каби футболчилар шуғулланишмоқда. Уларни машғулотларда кўздан кечирамиз. Машғулотлар давомида улар бизга маъқул бўлса, футболчиларга эса бизнинг шароитлар ёқадиган бўлса, улар билан ҳам расман шартнома имзолаймиз. Жамоадаги кўплаб футболчилар билан шартномаларни узайтирдик. Баъзи футболчилар билан эса оғзаги келишувимиз бор. 

- Шунингдек, дарвозабон Ғайрат Ҳасанов ҳам жамоа билан бирга шуғулланаётганига кўзимиз тушди. Бунга ҳам аниқлик киритиб ўтсангиз?

- Ғайрат Ҳасанов олдимизга келиб ўзини синаб кўриш истаги борлигини айтди ва биз унга имконият бердик. Ҳозир бизда легионер киперларга ўйнашга рухсат йўқ. Шу сабабли асосий эътиборни маҳаллий дарвозабонларга қаратамиз. Ғайрат Ҳасановнинг ҳаракатларини кузатамиз. Бу дарвозабоннинг фаолиятида айрим сабабларга кўра бироз танаффус юзага келганди. Ўйлайманки, Ҳасанов ҳали ўз формасини тиклаб олади ва жамоамизга фойдаси тегади. 

- Жамоанинг қайси чизиғи сизни кўпроқ безовта қилмоқда?

- Мени кўпроқ ҳимоя чизиғи ташвишга солмоқда. Шу чизиқни кучайтиришимиз лозим. Камида иккита ҳимоячи олишимиз зарур деб ўйлайман. Кейин ўртада яхши ижрочи бўлса фойдадан холи бўлмасди. Ҳужумда Носир Отақўзиев ва Отабек Ҳайдаров сингари яхши футболчиларимиз бор. Улар яхши савиядаги ҳужумчилар. Шунингдек, Азизхон Ибрагимовга имконият беряпмиз. Бу футболчи "Нефтчи"да ўйнаган.

- Жамоа хорижда йиғин ўтказишни режалаштирганми?

- Четда йиғин ўтказиш режада бор эди. Аммо раҳбарият билан гаплашганимизда, ундан кўра янги футболчилар олишни, яхшироқ, сифатлироқ либос сотиб олишга кўпроқ эътибор қаратишга келишиб олдик.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика