Latest news

18:09U-20 Осиё кубоги тарихидан. Дарвозабон Холмуҳаммедов, Гейнрихдан кутилмаган совға, Президент келган оқшомдаги чемпионлик ва Боймуродовни кашф этган мусобақа  0 17:50Испания кубоги ярим финалига қуръа ташланди  22 17:28"Челси" Испания терма жамоаси юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:06А Серия клуби Погбага қизиқмоқда  0 16:47U-20 Осиё кубоги. Қирғизистон мусобақани йирик мағлубият билан бошлади  2 16:24"Барселона" ва Левандовски шартномани бир йилга узайтириш бўйича келишувга эришди  0 15:58Винисиус "Реал" билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади  2 15:29Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси - Осиё чемпиони!  22 15:22Тен Хаг Европанинг таниқли клубини қабул қилиб олиши мумкин  2 14:57"Манчестер Юнайтед" ёзда тўрт футболчи билан хайрлашади  0 14:29Ҳусанов атрофидаги турли гап-сўзларга чек қўйиш керак  43 14:27Матбуот анжумани (тўлиқ). Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Футболчиларда катта салоҳият бор, мақсадимиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага йўлланма олиш"  9 13:58"Ал Насср": Саудия Арабистони лигасини Хитой чемпионати тақдири кутмаяпти  10 13:26Фарҳод Нишонов Осиё кубоги олдидан нималар деди?  4 12:58"Атлетико" "Барселона" ўйинчиси учун 50 млн евро атрофида маблағ тайёрлаб қўйди  18

Мурод Исмоилов: “Стадион маъмурияти ўйин вақтини клуб билан маслаҳатлашган холда аниқласа яхши бўларди” News

Мурод Исмоилов: “Стадион маъмурияти ўйин вақтини клуб билан маслаҳатлашган холда аниқласа яхши бўларди”

“Нефтчи” – “Олмалиқ” (3:1) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида фарғоналиклар устози Мурод Исмоилов иштирок этди.

- Аввало ўйингоҳга келиб жамоамизга ҳайриҳоҳлик қилган ашаддий ишқибозларимизни ғалаба билан табриклаймиз. Бугун ҳаво жуда иссиқ эди. Айниқса бу биринчи бўлимда футболчиларга муаммо туғдирди. Учрашувни бироз кечроқ бошласак ҳам бўларди. Бу масалани келишиб олдик. Клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашиб вақтни аниқлаш кераклигини стадион ходимларига тушунтириб ўтилди. Чунки ҳар хи мухлис бор. Раҳбарият ва стадионга келган ишқибозлар учун ғалаба керак бўлади. Бу эса ўз-ўзидан келмайди. Шунинг учун биз ҳам ютиш учун тайёргарлик кўряпмиз. Стадион маъмурияти ҳам бамаслаҳат иш тутса мақсадга мувофиқ бўларди – дея гап бошлади Мурод Музаффарович. 

- “Олмалиқ” етакчиларга жиддий қаршилик туғдириб, шу билан бирга ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоадир. Ҳамма инфратузилмаси жойида. Мураббийлар штабидан то футболчиларигача яхши харакат қилиб келаётганди. Бундай иссиқ ҳавода ўйнашдан ташқари бизга яна ўз майдонимизда катта босим остида ўйнаш қийинчилик туғдирарди. Худога шукур, ўйлаган режаларимиз амалга ошди. Тўғри, айрим вазиятларда йигитлар хатога йўл қўйишди. Лекин шундай бўлсада, барибир уларга катта раҳмат айтмоқчиман. Қўйилган вазифани бажардик. Кўп вазиятларда бизни Яратганни ўзи сақлади. Яққол вазиятларда, дарвозабонимиз сабаб бўлди, кейин ҳимоячилар. Рақиб жамоага эса кейинги ўйинларда омад тилайман.

- Футбол жамоавий ўйин. Шунинг учун ҳам битта жамоа дейилади. Тўғри, бугун иккита голни ҳимоячиларимиз киритди. Асосийси ғалаба қозондик. Дилёр Эрматовни гол уришини олдиндан уқтирганимиз йўқ. Шунчаки у ўйиндаги вазиятдан келиб чиқиб, иш тутди. Буни сезиш қобиляти дейди. Жаримадан эса Пўлатов тўп киритди. Лекин у билан машғулотлар чоғида ишлагандик. Агарда жарима зарбалари бўлса, уни Шукурали тепишини олдиндан айтгандик. 

- “Олмалиқ” кучли жамоа. Худога шукур қилишимиз керак, бугун бизга шундай голларни берди. Бугун йирик ҳисобда ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. Тезкор голлар режамизни бароридан келтирди.  

- Кейинги турда “Қўқон-1912” меҳмони бўламиз. “Олмалиқ”, “Андижон” умуман олдинги ўйинларга қандай тайёргарлик кўрган бўлсак, бўлажак баҳсга ҳам шу тарзда ҳозирлик кўрамиз. Бугуннинг ўзиданоқ “Қўқон-1912”га тайёргарликни бошлаймиз. Масалан мен кейинги ўйин ҳақида бугунданоқ бош қотираман. Футболчиларга келадиган бўлсак, 8 июнь куни Шерзод Ҳакимовни никоҳ тўйи. Шуни ўтказиб олиб, машғулотларни бошлаймиз. Биз мураббийларни иш режамиз бор. Ўша кунга қандай концпект қилган бўлсак, шу асосда машғулот ўтказиб, футболчиларга қандай юклама бериш ёки тактик услуб танлашни аниқлаймиз. Шу тариқа футболчиларни дербига тайёрлашга уринамиз.

- Бундан бир ой олдин мураббийлар штаби билан маслаҳатлашган холда бош қотирдик. Биринчи даврадан сўнг юзага келадиган танаффусда нималар қилиш кераклиги борасида ҳомаки режаларни тузиб чиққанмиз. Қайси позицияларни кучайтиришимиз лозим? Қаерда йиғин ўтказамиз? Булар ҳақида иккита вариантимиз бор. Агарда раҳбарият биринчи вариантга руҳсат берса шуни қиламиз. Акс холда иккинчи вариантдан фойдаланаверамиз. Режаларимиз қанчалик амалга ошади, буни вақт кўрсатади - дейди Исмоилов.   

Исломбек Рустамбеков.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика