Latest news

21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир"  0 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  142 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  33 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0

Мурод Исмоилов: "Омад келмаса қийин экан" News

Мурод Исмоилов: "Омад келмаса қийин экан"

"Нефтчи" - "Машъал" (0:0) учрашувидан сўнг бўлиб матбуот анжуманида иккинчи қисмида Мурод Исмоилов иштирок этди.
"Ўйинда яна ўша вазиятлардан фойдала олмаслик бизга қимматга тушди. Бир нечта вазият яратдик, ўзинглар кўрдинглар тўп дарвозага киришни истамади", - деб гап бошлади Исмоилов.

"Отабек Зокиров ва Отабек Исроилов майдонга тушгач ўйин ўзгариб кетди. Улар кеча ёшлар лигасида ҳам ўйнашганди. Шу боис бугун тўлиқ ўйнай олишмасди. Биз ишонган тажрибали футболчилар ўзларини кўрсата олишмаяпти, энди ёшларга кўпроқ имкон беришга қарор қилдим".

"Тўғри мухлисларимиз биздан ҳар бир турда ғалаба кутишади. Аммо мураббий сифатида амалда бажаришимиз керак бўлган вазифалардан оғишиб кетсам яна аввалга ҳолатимизга қайта олмаймиз. Мен мураббий сифатида қўлимдан келган барча ишни қилаяпман. Футболда доим ҳам ўхшайвермайди. Юксак даражадаги футболчилар билан ҳам натижага эриша олмаслик ҳолатлари кузатилган. Футболчилар роса ҳаракат қилишди, аммо омад келмади".

"Бирдагина таркибни ёшартириб юборсак ҳам қийин бўлади, аста-секин уларни майдонга тушириб бориш керак. Биринчи даврани охиригача 7-8 та ёшларни таркибга қўшаман. Маҳаллий, ғайратли ва футбол ўйнашни хоҳлаётган футболчиларга кўпроқ эътибор қаратаман. Лекин, натижа бирданига бўлмайди", - дейди Мурод Исмоилов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика