Latest news

18:40Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  6 18:05Ўзбекистон U-16 Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  1 17:48Лапорта "Барселона"ни Суперлига ва УEФА ўртасидаги кўприк деб атади  0 17:23Ўзбекистон U-14 Қозоғистондан устун келди  1 16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  2 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  10 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  2 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  10 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1 14:14"Ливерпуль" собиқ футболчиси БАА учинчи дивизиони жамоасида ўйнайди  4 13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  1 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  3 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  4

Мурод Исмоилов: "Навбаҳор"ни чиройли ўйин билан табриклайман" News

Мурод Исмоилов: "Навбаҳор"ни чиройли ўйин билан табриклайман"

"Навбаҳор" - "Нефтчи" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб "Нефтчи" бош мураббийи Мурод Исмоилов журналистларни қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди.

"Бугун ўйингоҳга ташриф буюрган барча мухлисларни ва "Навбаҳор"ни чиройли ўйин билан табриклайман. Рақиб ва бизнинг ўйинчилар охиригача кураш олиб боришди. Йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Кейинги урашувларда бизга ҳам омад кулиб боқади деб ўйлайман. Бугунгидек шижоат билан навбатдаги беллашувларда ҳаракат қиладиган бўлсак, керакли натижага эришамиз. Шунингдек ўйинимизни ҳам шакллантиришимиз керак. Ўйин устида кўп ишлашимиз зарур. Футболчиларни охирида иложсизликдан алмаштирдик. Кашкавал аста-секин жамоамизга киришиб кетади. Жамоага мослашиш борасида барчада қийинчиликлар учраб туради. Осиё Чемпионлар лигасига аввал ички чемпионат орқали тайёр бўлишимиз лозим. Олдинда кўп ишларни амалга ошириш талаб этилади. Таркиб борасида, ўйинни шакллантириш, инфратузилма борасида бизни жуда кўп ишлар кутиб турибди. Юртимиз шаънини муносиб қила оладиган даражага кўтарилишимиз керак. Мурод Бобожоновга ўхшаган йигитларга имконият бериш керак. Мурод келажакда яхши ҳужумчи бўлиб етишиш мумкин. Уни Сардор Рашидов сингари чет эл жамоага тарбиялаб берсак ажаб эмас. Асосий таркибга футболчилар ўзимизнинг махсулотимиз бўлишини ният қилганмиз. Шу сабабли ёшлар жамоамизда кескин ўзгаришларни амалга оширдик. Аввал ўринбосарларимиз таркибини асосан 1992 ва 1993 йилда туғилган ўйинчилар ташкил қилган. Ҳозир 1996, 1997 ва 1998 йилда таваллуд топган футболчиларга имкон беряпмиз".

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика