Latest news

20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  30 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  0 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  3 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  9 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  4 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  6 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  17 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  4 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  6

Мурод Исмоилов: “Аҳамиятсиз муаммолар жиддий бўлиб чиқди” News

Мурод Исмоилов: “Аҳамиятсиз муаммолар жиддий бўлиб чиқди”

Хабарингиз бор, 2-август куни Ғузор “Марказий” стадионида Ўзбекистон Миллий Чемпионатининг 2-давраси, 16-тур доирасида “Шўртан” - “Нефтчи” учрашуви бўлиб ўтди.

Ҳозирги кунда чемпионатнинг турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турган, Олий лиганинг фаворит жамоаларидан бири, Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасидан нафақат муҳлислар балки рақиблар ҳам жиддий ва кескин курашларга бой, ғалабали ўйинни кутишган эди. Аммо “Шўртан” – “Нефтчи” учрашувидаги мезбонларнинг йирик ғалабаси кўпчилик учун “сенсация”га айланди. Сабаби жорий чемпионатда водийликлар ҳали бундай катта ҳисобдаги мағлубиятга учрашмаган эди.

Бу борада, ўйин якунида ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонларнинг бош мураббийи Мурод Исмоилов қуйидаги фикр ва мулоҳазалари билан бўлишди:

Биринчи навбатда “Шўртан” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Ушбу учрашувдан олдин аҳамиятсиз муаммоларга дуч келган эдик, аммо улар ўта жиддий бўлиб чиқди. Сўнги ўйин олди ўтказилган машғулотларда асосий ҳимоячиларимиздан бири Жаҳонгир Меҳмонов жароҳат олиб жамоага ёрдам беролмаган бўлса, Мансур Саидов, Муҳсин Убайдуллаев ва Умид Қодиров каби уч нафар футболчимиз сариқ ва қизил карточкалар сабабли майдонга тушолмадилар. Шу сабабли, ҳимоя чизиғида тезкор равишда тартибни ўзгартиришимизга тўғри келди. Бу эса ўз ўрнида якуний натижага таъсир ўтказди. Аммо бу баҳона бўла олмайди, чунки бундан олдин жорий чемпионатда бизга ҳеч ким иккитадан ортиқ гол урмаган эди. Орқа ва олди чизиқларда катта ҳатоларга йўл қўйганимиз етмагандай, бирор бир жиддий вазият ҳам яратолмадик. Бу ҳаракатларимиз билан “Шўртан” га олдинга юриш учун катта туртки бериб қўйдик ва рақибимиз бундай имкониятлардан самарали фойдаланиб очиқ ўйин кўрсатди. Натижа ҳам адолатли бўлди деб ўйлайман. Биз эса ҳатоларимиз устида кўп ишлашимиз зарур, чунки бизларни олдинда анча оғир ўйинлар ва кучли рақиблар кутиб турибди.

“Шўртан” жамоасининг биринчи ва иккинчи даврадаги ўйини ўртасида фарқ пайдо бўлди деб ўйлайсизми?

Катта фарқ бор деб ҳисобламайман. Чунки биринчи турда ҳам “Шўртан” бизнинг майдонимизда етарлича қаршилик кўрсатиб  дуранг натижага эришган эди. Бу жамоада мен ҳурмат қиладиган жамоа бош мураббийи Муҳтор Қурбонов ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Жамшид Умаров каби инсонлар фаолият олиб боришмоқда. Улар яхши жамоа тузишган деб ўйлайман. Тўғри, биринчи давра якунига келиб, балки айрим ички сабаларга кўра “Шўртан” кутилмаган натижаларни кўрсатгандир, аммо бу ўткинчи сабаблар. Чунки “Шўртан” доим жиддий рақиблардан бири бўлиб келган ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади деб ҳисоблайман. Кейинги учрашувларда ушбу жамоага омадлар тилаб қоламан.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика