Latest news

19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  0 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  9 19:07Суперлига. "Нефтчи" - "Хоразм". Асосий таркиблар маълум  4 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  10 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  5 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  2 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  19 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  12 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  21 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  4

Мурод Бобожонов: "Керакли ғалабани қўлга киритдик" News

Мурод Бобожонов: "Керакли ғалабани қўлга киритдик"

Олий лига 6-тур доирасидаги “Машъал” – “Нефтчи” (1:2) баҳсидан сўнг беллашувда дубл қайд этган Мурод Бобожонов ўйин ҳақида фикр билдирди.

- Ғалаба ўз ўзидан келмайди. Натижага эришиш учун ўйингача ва баҳс давомида қаттиқ меҳнат қилиш керак бўлади. Ғалаба қозонганимиздан хурмандман. Ўйин борасида нима дейиш мумкин ? Ҳақиқат ҳам қийин ўйин бўлди. Бу ғалаба бизга жуда керак эди. Худога шукур, Муборакдан уч очко билан қайтяпмиз. Тезкор голдан сўнг майдонда ҳамма бир-бирини қўллаб-қувватлаб олдинга чорлади. Ҳамжиҳатликни ҳисобига ғалаба қозондик.

- Мурод, заҳирага олинаётган пайтингизда, майдонда бироз тўхтаб қолдингиз ва “Нефтчи” футболчиларига нималардир гапирдингиз...?
- Ўша пайт ҳисобда олдинда бораётган эдик. Йигитларга бўшашмасликни айтиб, баҳсни ғалаба билан тугатишларини сўрадим. “Бугун ютишимиз керак” дедим.

- Рақиб ҳақида нима дейсиз ?
- “Машъал” яхши ўйнади. Уларда ҳам гол киритиш учун имкониятлар бўлди. Бироқ бугун омад биз тарафда эди.

- Ўйиннинг энг яхши футболчиларидан бири Ўткир Юсупов ҳақида қандай фикрдасиз ?
- Бугун Ўткир ўз ишини аъло даражада уддалади. Мазкур ғалабадан сўнг дарвозабонимизни ўзига бўлган ишончи ортди деб ўйлайман ва навбатдаги баҳсларда ҳам мана шундай ўйин кўрсатишини тилаб қоламан.

“Нефтчи” матбуот хизмати.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика