Latest news

01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  0 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  1 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  1 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  4 23:38Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" анча курашувчан жамоа эканлигини билардик"  4 23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  79 22:31Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га мағлуб бўлиб, жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди  84 21:51Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"  3 21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  9 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди   28 20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  2 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  24

Мурод Алиев: Нормативлар футболимиз ривожи учун керак News

Мурод Алиев: Нормативлар футболимиз ривожи учун керак

«Бунёдкор» клуби бош директори Мурод Алиев Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ислоҳотлар ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Ўзбекистон Футбол Федерацияси раҳбариятининг асосий мақсади битта – бу ҳам бўлса юртимизда футболни ривожлантириш. Ана шу йўлда федерация раҳбарияти томонидан бир қатор ислоҳотлар ўтказилмоқда. Клублар, мураббийлар, футболчилар олдига жиддий талаблар қўйилмоқда. Бир томондан олиб қараганда, бу талаблар жуда ҳам қатъийдек туюлади. Бошқа томондан эса бу талаблар ўринли. Ўтган 26 йил давомида терма жамоамиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага чиқа олмади. Вақт ўтяпти, мухлислар кутяпти, халқ кутяпти, лекин натижа йўқ. Вазиятнинг ўзи ўзгаришларни талаб қилмоқда.

Масалан, клубларни лицензиялаш бўйича қўйилаётган талаблардан бири бу ҳар бир клубнинг ўз академияси бўлиши. Бу жуда тўғри талаб. Ҳозирги кунда ёш футболчиларимизни маҳоратини оширмасак, уларни тўғри саралаб ололмасак, яхши натижага эришиб бўлмайди.

Яна бир масала, Суперлигада 12та клубнинг иштирок этиши. Бу чемпионатимизнинг савиясини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳот. Миллий чемпионатимизда иштирок этаётган айрим жамоаларда форматнинг ўзгариши нега олдинроқ эълон қилинмади, деган маънода эътироз бўляпти. Шу ўринда савол туғилади. Агар мавсум якуни бўйича Олий лигада 12та жамоа қолиши аввалроқ эълон қилинганда, “Нефтчи” каби қуйи ўринларда бораётган жамоалар бошқачароқ ўйин намойиш қилган бўлармиди? Ҳар бир жамоа профессионалликка интилиб, ўзи иштирок этаётган чемпионатда фақат юқори ўринлар учун курашиши керакмасми?



Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлардан яна бири бу Суперлигада иштирок этадиган жамоа футболчиларидан нормативлар қабул қилиш. Бундай нормативларни қабул қилиш, футболчилар жисмоний ҳолатини назорат қилиш умуман олганда биринчи навбатда ҳар бир жамоанинг ўзи учун муҳим. Охирги ўйинлар футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги паст эканини кўрсатиб бермоқда. Шундан хулоса қилиб айтадиган бўлсак, нормативлар футболимиз ривожи учун керак.

Келаси мавсумда бизни янгиланган чемпионат кутмоқда. Мен шу ўринда мухлисларга мурожаат қилмоқчиман. Стадионларга келинглар, футбол биринчи навбатда Сиз мухлислар учун. Тўғри, баъзан Сиз мухлислик қиладиган жамоангиз мағлубиятга учраши, кутилган натижани қайд қила олмаслиги мумкин. Мана шундай пайтларда мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши жуда муҳим. Футбол барибир мухлислар билан гўзал”, - дейди “Бунёдкор” клуби бош директори Мурод Алиев.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика