Latest news

16:33Расман: Серхио Рамоснинг "Севилья"даги фаолияти поёнига етди  0 16:14Евро-1996. Манчестердаги теракт, алкаш инглизлар, аварияга учраган Зидан, қиз туфайли бузилган дўстлик, жароҳат олган ҳакам ҳамда чемпионни аниқлаган "Олтин гол" ҳақида ҳикоя қиламиз  0 15:42Беллингем Европа чемпионати рекордини ўрнатди  2 15:21"Сўғдиёна" ўз уйида "Насаф"ни ютиб, нохуш анъанасини тугатган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:04Чигирткалар меҳмонга келган "Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  2 14:53Ўзимизнинг карикатура. Бабаян Шацкихни яна юта олмади  3 14:45"Реал" ҳужумчиси "Байер"га қайтади  2 14:22Фарруҳ Сайфиев: "Пахтакор" майдонидаги бир очконинг қадри мавсум охирида билинади"  2 14:00Хамес Родригес "Бока Хуниорс"га ўтишни режалаштирмаяпти  0 13:38Драган Черан: "Мавсум бошида барқарорлик етишмаётганди. Ёш футболчилар кўп нарсани тушуниб етишмоқда"  5 13:16Йован Жокич: "Яна 3 та ўйин ва танаффусга яхши кайфиятда йўл оламиз"  6 12:56Расман: Веско Стешевич истеъфога чиқди  2 12:39Евро-2024. Бугунги учрашувларни бошқариб борадиган ҳакамлар номи эълон қилинди  0 12:18Alfraganus University: 1070 кмни 12 соатга қолмай босиб ўтдик, Москвадамиз!  1 12:00Расман: "Ювентус" спорт координатори клубни тарк этади  2

Мурод Алиев - "Бунёдкор"га қайтиш, нима учун айнан Крестинин, мухлислар, Ирисметов ва Мўминжонов ҳақида News

Мурод Алиев - "Бунёдкор"га қайтиш, нима учун айнан Крестинин, мухлислар, Ирисметов ва Мўминжонов ҳақида

Хабарингиз бор, июнь ойи ўртасида "Бунёдкор" клуби раҳбариятида ўзгариш содир бўлди.

ОКМК клубида фаолият олиб борган Мурод Алиев "Бунёдкор" клуби бош директори этиб тайинланганди. Орадан деярли бир ойга яқин вақт ўтди. "Бунёдкор" клуби бу орада Суперлига биринчи даврасини иккита мағлубият билан якунлаб, танаффусга чиқиб кетди. Ўтган ҳафтада эса клубда мураббийлар штаби янгиланди. Қирғиз Республикаси терма жамоасидаги фаолияти орқали ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш бўлган Александр Крестинин "қалдирғочлар" устозига айланди. Мана шу ўзгаришлардан сўнг Биз Мурод Алиев билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

Қуйида интервьюни тўлиқ ҳолда томоша қилишингиз мумкин.





Энг муҳим саволларга жавоблар эса қуйидаги ёзма шаклда келтирилди. Таъкидлаш лозимки, ёзма вариантда интервью тўлиқ эмас, тўлиғи фақат видеода.


- Сиз "Бунёдкор" бош директори этиб тайинланганингиздан кейин кўп ўтмай мураббийлар штабида ўзгаришлар содир бўлди. Мурод Отажонов бошчилигидаги мураббийлар академияга ўтказилди ва унинг ўрнига россиялик Александр Крестинин штаби олиб келинди.

- Чунки ҳозирги кунда "Бунёдкор" Суперлига мусобақа жадвалида ўзига ярашмайдиган 8-ўринни эгаллаб турибди. Шу боис ўзгартириш зарур эди. Мурод Отажонов, Ҳикмат Ҳошимов ва мураббийлар штабига биринчи даврада имконият берилганди. Натижа қониқарли бўлмади. Биласиз "Бунёдкор"даги шароит унча-мунча жамоада йўқ. Академиямиз, бир қатор майдонларимиз бор. Шулардан унумли фойдаланиб, натижани яхшилашимиз керак.

- Нега айнан Крестинин?

- Кўп мутахассисларни ўрганиб чиқдик. Крестинин Қирғиз Республикаси терма жамоаси билан ёмон натижага эришмаганди. Албатта терма жамоа бошқа даража. У ҳақда кимдан сўрасак ҳам фақат яхши маълумотларга эга бўлдик. Шахсан у билан таниш эмасдим. Танишганимдан жуда хурсандман. 3 кундан буён машғулот ўтказмоқда, барчаси профессионал даражада олиб борилмоқда. Мақсадимиз ўзимизнинг академиямиздаги ёшларга эътибор қаратиш, бир-икки легионерларни қўшган ҳолда совриндорлар қаторида юрадиган жамоа тузиш. Бундан ташқари "Бунёдкор" академиямиздан чиққан йигитлар турли терма жамоалар ва миллий терма жамоада кўпроқ бўлишини хоҳлаймиз.

- Крестининнинг "Бунёдкор"да оладиган маоши Суперлига бошқа мураббийлари билан солиштирганда қайси ўринда?

- Бош мураббий эмас, Суперлигада ёрдамчи мураббийлар оладиган ойликка келди дея оламан. Олдиндаги ярим йил Крестинин учун муҳим йил ҳисобланади. Сабаби у билан йил охиригача шартнома тузилди, натижа биз кутгандек бўлса яна узайтирилади.

- Клуб спорт директори лавозимига Жаъфар Ирисметов, Илҳом Мўминжонов каби мутахассислар келиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиқди.

- Жаъфар Ирисметов ўзи футбол ўйнаган, футбол ичидаги яхши бола. Айрим сабабларга кўра, келиша олмадик ва бошқа номзод кўриб чиқилмоқда. Илҳом Мўминжоновга келадиган бўлсак, тўғрисини айтсам, бу гап қаердан чиққанини билмайман, бу фикр мендан чиқмаган аниқ. Илҳом Мўминжоновга албатта омад тилайман. Аммо айни пайтда Мўминжоновнинг ёрдамига "Бунёдкор" муҳтож эмас.

- "Бунёдкор" клуби фан-клуби билан муаммо пайдо бўлганди. У ижобий ҳал этилдими?

- Ҳа, фан-клуб билан кичик муаммо чиққанди. Мухлислар клуби билан учрашиб, гаплашиб олдим. Барчаси ортда қолди ва ишлашда давом этамиз. Мухлисларимиздан "Бунёдкор"ни ҳар қандай ҳолатда ҳам қўллаб туришларини сўраб қоламан. Чунки клуб меники ёки бошқаники эмас, футбол мухлислар учун ўйналади.

- Шундай муҳташам стадионда мухлислар сони жуда ҳам камайиб кетмоқда...

- Жамоа яхши ўйнаса албатта мухлис кўпаяди деймиз. Лекин битта мисол айтаман: ОКМК клуби Миржалол Қосимов келишидан олдин қайси ўринларда юрарди? Ундан кейин совриндорлар қаторига чиқиб олди. Лекин мухлислар сони ўша-ўша. Шаҳарда мухлислар борасида қийинроқ. Ўзим ҳавас қиладиганим Наманганга етадигани йўқ. Наманганлик барча мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ўзбекистонлик барча футбол ишқибозлари қаршилик бўладими, навоийликми ёки тошкентликми барчани стадионга чорлаб қоламан. Ўзимиз ҳам футбол ўйнаганмиз, тўлиб-тошган стадионда ўйнаш футболчиларга қўшимча куч беради.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика