Latest news

09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  4 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  2 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  1 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  3 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  107 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8

“Мурас Юнайтед” бош мураббийи Валерий Березовский: "Андижон"нинг жуда яхши жамоа эканлигини кўрдик" News

“Мурас Юнайтед” бош мураббийи Валерий Березовский: "Андижон"нинг жуда яхши жамоа эканлигини кўрдик"

“Андижон” ҳамда Қирғизистоннинг “Мурас Юнайтед” (2:2) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Валерий Березовский бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

-  Валерий Юрьевич, ўртоқлик учрашувидан олган таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.

-  Авваламбор, раҳбариятимизга жуда керакли қарорни қабул қилишгани учун миннатдорчилик билдираман. Бундай ўйинлар орқали дўстлигимиз янада мустаҳкамланади, борди-келдимиз яхшиланади ва дўстона муносабатларимиз бундан-да яхшиланади. Ўйлайманки, иккала давлат ўртасидаги муносабатларнинг яхшиланиб бораётгани икки томон учун ҳам фойдали. Мана, халқаро ўртоқлик учрашуви орқали ҳам бу нарса намоён бўлмоқда. Биз икки қардош миллат ва икки қардош мамлакатмиз. Узоқ йиллардан бери биз қўшни сифатида бирга яшаймиз. Мана бундай ўртоқлик учрашувлари эса дўстлигимизни янада мустахкамлайди. Спортнинг қатор турлари, хусусан футболда ҳам қўшни давлатлар билан ҳамкорлик қилиш албатта унинг тараққиётига ҳисса қўшади. 

Охирги йиллардаги ўзбек футболининг ютуқлари ва юртингиз билан ҳамкорлик қилиш бизга албатта фойда келтиради. Айниқса, ўзбекистонлик ёшлар, U23, U20 терма жамоаларининг ютуқларини доимо кузатиб борамиз. Ўзбекистонда футбол янада ривожланяпти. Азалдан ўзбек футболи ўзининг жозибадорлиги билан барчамизни мафтун этиб келган. Бундай ўртоқлик учрашувларидан фақат хурсанд бўламиз. Бу ерда бизни жуда яхши кутиб олишди. Майдоннинг ҳолати ҳам зўр. “Андижон”ни жуда яхши жамоа эканлигини майдонда кўрдик. Ҳа, тушунаман, бу ўртоқлик учрашуви. Агар расмий ўйин бўлганида балки иккала жамоа футболчилари бошқача ўйин кўрсатишлари мумкин эди. Ўйлайманки, бугун ҳар иккала жамоа чиройли ўйин намойиш қилди. Беллашув ҳақида нима дейишим мумкин? Биринчи бўлимнинг дастлабки 30 дақиқаси бизнинг режамиз асосида ўтди. Иложи борича рақиб ўйинчиларига имконият қолдирмасликка ҳаракат қилдик. Ажойиб ўйнаб гол уришга муваффақ бўлдик. Бизда танаффус бўлгани сабабли ҳозир машғулотларимиз бироз камайган пайт. Ўз навбатида “Андижон” ҳам яхши ҳаракат қилиб, мувозанатни тенглаштиришга эришди. Иккинчи рақам остида ўйнаб рақибнинг бўш ҳудудларини пойлаб қарши ҳужумларга эътибор қаратдик. Яхши ўйнадик, дея оламан. Барибир оз-моз камчиликлар, индивидуал хатоликлар ҳам кўзга ташланди. Шундай бўлса-да, ўйиндан ва натижадан қониқдим.

-  Жамоаларнинг аввалги биринчи учрашувидаги ўйинни ҳам кўргандим. Олдинги учрашувга нисбатан бу сафар жамоангиз анча яхши ўйнади. Бу борада сизнинг фикрингиз қанақа?

-  Афсуски, бизни мамлакатимизда сизларникига нисбатан сифатли майдонлар кам. Майдон сифати албатта ўйинга ўз таъсирини кўрсатади. Ҳаттоки, Жалолободдаги ўз майдонимизда бўладиган учрашувларда ўйнашга баъзи ҳолатларда қийналамиз. Бишкекдаги “Спартак” майдонини анча сифатли дейишим мумкин. Ўйинчиларим яхши майдон ва етарли шароитлар бўлганида чиройли ўйин кўрсата оладилар. Кўнгилдагидек майдон бўлса, футболчиларимиз ҳам яхши натижаларни қўлга киритишига ишонаман. Таклиф қилишгани учун катта раҳмат. Биз бу учрашувдан ниҳоятда мамнун бўлдик. Ҳамкорлик қилиш орқали кўплаб натижаларга эришишимиз мумкин ва бундай ҳамкорликдан бошимиз осмонга етади. 

-  Қирғизистонда футбол аста-секинлик билан ривожланяпти. 5-6 йил аввалгига нисбатан анча ривожланиш бор...

-  Албатта, бугунги кунда Қирғизистон футболи раҳбарияти томонидан бу спорт турини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратиляпти. Бизда тажрибали мураббийлар жорий қилиняпти ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ишлар амалга ошириляпти. Хориждан ҳам бир қатор мутахассислар жалб қилиняпти. Бу борада миллий терма жамоамиз ҳам аста-секинлик билан халқаро майдонларда юқори натижаларга эришмоқда. Гапингизга қўшиламан, тўғри ютуқларимиз катта эмас, аммо кичик бўлса-да, ўша ютуқларга эришиляпти. 

-  Сизга “Андижон” футболчиларидан кўпроқ кимларнинг ўйини ёқди?

-  Тактик, ўйин ташкил қилиш, жисмоний жиҳатдан ўйинчиларингиз бизникига нисбатан кучлироқ бўлиши мумкин. Тўғриси, асосан ўзимизнинг футболчиларни кўпроқ кузатиб бордим. Чунки ушбу учрашувда бизнинг ўз вазифамиз бор эди. Яна бир бор кўрдимки, “Андижон” ажойиб жамоа экан ва бунга гувоҳ бўлдим. Бу жамоанинг ўйинлари ҳамда натижаларини кузатиб бордим. Жамоангизни ҳозирда турнир жадвалининг 6-ўринда бораётганини ҳам билардим. “Андижон” клубининг натижалари билан танишиб чиқдим. Яқинда “Пахтакор”ни мағлуб этди. Олдинги йилларга нисбатан олиб қараганда, бу йил клубда ўсиш бўлаётганини, жамоа қуйида эмас, балки пешқадамларга аста-секин яқинлашиб бораётганини кўриш мен учун ёқимли бўлди. Ўйлайманки, шундай тарзда ишлашни давом эттирса, кейинги йилларда юқори ўринлар учун курашадиган жамоага айланади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика