Latest news

07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  1 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  20 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  4 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  6 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  21 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3

Мураббий – Маскерано, Европа топ-клубларидан ўйинчилар. Аргентина U-20 терма жамоаси ҳақида нималарни билиш керак? News

Мураббий – Маскерано, Европа топ-клубларидан ўйинчилар. Аргентина U-20 терма жамоаси ҳақида нималарни билиш керак?

Ёшлар жаҳон чемпионатидаги рақибларимизни ўрганамиз.

Тез орада Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этадиган 20 ёшгача бўлган жамоалар ўртасида ёшлар жаҳон чемпионати бошланади. Жамоамизнинг илк рақиби турнир мезбонлари бўлмиш аргентиналиклар. Аргентина ёшлар терма жамоаси ҳақида нималарни билиш кераклиги ҳақида гапириб берамиз.


Таркиб ва асосий юлдузлар

Аргентина U-20 терма жамоаси ўйинчиларининг катта қисми ўз ватанларида иштирок этишади. Аммо, Европа клубларида тўп тепаётганлари ҳам бор.

Ҳаммасидан ҳам олдин Максимо Перроне (у яқиндагина "Манчестер Сити"га ўтди), Матиас Соуле ("Ювентус") ва Валентин Карбони ("Интер") ажралиб туради. Шунингдек, яқинда "Барселона" тизимига ўтган Роман Вега, "Лацио"да ўйновчи Лука Ромеро ва "Спортинг"дан Матео Танлонго бор. Қизиғи, Ромеро, Соуле ва Карбони Аргентинанинг асосий терма жамоасига чақирув олишган. Шунингдек, Аргентина терма жамоаси ва Мадриднинг "Реал" клубидаги иштироки орқали танилган Фернандо Редондонинг ўғли Федерико Редондо ҳам диққатга лойиқ. Турнирга ҳали Европадан бир неча ўйинчилар боришмади: Алехандро Гарначо ("Манчестер Юнайтед"), Факундо Буонаноте ("Брайтон"), Нико Пас ("Реал" ёшлар жамоаси) ва Рафаэль Пфаузер ("Фрайбург" ёшлар жамоаси). Аммо, Аргентина ёшлар терма жамоаси таркиби уларсиз ҳам кучли. Таққослаш учун: Аргентина терма жамоаси таркиби бизнинг ёшлар жамоамиздан 2 карра қиммат (мос равишда 50 ва 2 млн евро). Ўзбекистон терма жамоасининг энг қиммат ўйинчиси Умарали Раҳмоналиев аргентиналикларнинг энг қиммат ўйинчиси Максимо Перронедан 30 карра арзон (350 минг евро ва 10 млн евро).


Мураббийлар штаби

Аргентина ёшлар терма жамоаси бош мураббийи таништириш талаб қилмайдиган Хавьер Маскеранодир. У жамоани 2022 йилнинг январида қабул қилиб олди ва бу вақт давомида 16та ўйин ўтказди (9 ғалаба, 1 дуранг ва 6 мағлубият).

Маскеранога испан Оскар Эрнандес ва аргентиналик Леандро Стильитано ёрдам бермоқда. Эрнандес узоқ вақт давомида "Барселона" тизимида ишлади, шундан сўнг Аргентина терма жамоасига таҳлилчи лавозимига йўл олди. Стильитано деярли бутун фаолиятини бош мураббий ёрдамчиси сифатида ўтказган ("Индепендьенте", "Тихуана", "Коло-Коло"). У фақатгина бир бор бош мураббий бўлган - январдан мартга қадар "Индепендьенте"ни бошқарган, аммо саккиз ўйинда атиги битта ғалабага эришган ва Аргентина ёшлар терма жамоасига йўл олган.


Сўнгги натижалар

Қизиқарли томони, Аргентина терма жамоаси аввалига ёшлар жаҳон чемпионатига сараланмади. Хавьер Маскерано жамоаси Парагвай, Бразилия ва Колумбияга қарши ўйинларда мағлуб бўлиб гуруҳдан чиқа олмади. Якунда, мундиалга Бразилия, Уругвай, Колумбия ва Эквадор йўл оладиган бўлди.

Аргентиналикларнинг эса омадлари келди, турнирни негадир мезбон Индонезия бойкот қилишга қарор қилди. Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказишни хоҳлаётганлар кўп эмас эди ва Аргентина турнирни қабул қилиш ҳуқуқини олди, бунга қўшимча тарзда эса U-20 мундиалига тўғридан-тўғри йўлланмани ҳам.


Турнирдаги иштирок тарихи

Аргентина ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини олти бор ютган - 1979, 1995, 1997, 2001, 2005 ва 2007 йиллар. Қизиқарлиси, 1979 йилги турнирни ёш Диего Марадона, 2005 йилдагисини эса таркибда Лионель Месси ўйнаган жамоа ютган. Аргентина ёшлар ўртасидаги мундиал финалига чиқиш бўйича иккинчи ўринни эгаллайди - фақатгина Бразилияда кўпроқ (мос равишда 7 ва 9 бор).

Аргентинага қарши ўйин - ёшлар терма жамоамиз учун қаттиқ синов. Аммо, мағлубиятга учраган тақдирда ҳам хафа бўлишга ҳожат йўқ, сабаби гуруҳда шунингдек Гватемала ва Янги Зеландия каби рақибларимиз бор. Бу ўйинларда олти очко олиш ва эркин тарзда плей-оффга чиқиш керак.


Эслатиб ўтамиз, Аргентина ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги очилиш учрашуви 20 майдан 21 майга ўтар кечада – соат 2:00 да старт олади.


Николай Егоричев тайёрлади

Алишер Остонов таржимаси

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика