Latest news

14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  0 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  0 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  2 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  9 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  20 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  3 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  8 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4

Муносабат. Расмий ўйинлар бекор бўлганидан кейин ФИФА кунларини сақлаб қолгандан не фойда News

Муносабат. Расмий ўйинлар бекор бўлганидан кейин ФИФА кунларини сақлаб қолгандан не фойда

ОФК расмий сайти бу йил ҳисобидан миллий терма жамоалар иштирокидаги ЖЧ-2022 саралаш баҳслари кейинги йилга қолдирилганини маълум қилди.

Яхши биласиз, Ўзбекистон миллий терма терма жамоаси 13 октябрь куни сафарда Яман, 12 ноябрь ўз майдонида Сингапур ҳамда 17 ноябрь сафарда Саудия Арабистонига қарши ЖЧ саралаш баҳсларида майдонга тушиши лозим эди. Демак, бу ўйинлар ҳам бекор бўлди. 

Халқаро даражадаги ўйинларни қолдириш орқали ОФК тўғри қарор қабул қилди. Чунки кўп жойларда ҳамон аҳоли коронавирус балосидан азият чекмоқда. Бунинг устига куз ойларига бориб халқаро рейслар тикланадими-йўқми, бир нарса дейиш қийин.

Лекин расмий ўйинлар бекор қилингани билан ФИФА кунлари сақлаб қолинар экан, терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов сайтимизга берган интервьюсида расмий баҳслар ўрнини ўртоқлик учрашувлари билан тўлдиришни айтиб ўтди. 

Энди савол туғилади: ОФК расмий учрашувларни бекор қилган бир пайтда ўртоқлик ўйинларидан не фойда? Мана яқинда битта йиғин ўтказилди. Бу нима фойда берди? Ҳеч нима. Барибир расмий баҳсда бошқалар ўйнаши маълум-ку. Шу боис ҳозирги ҳолатда энг тўғри йўл бу йил ҳисобидан миллий терма жамоани бошқа йиғмаслик бўлиб қоляпти. Чунки ФИФА кунлари бўлгани билан шу кунларни Суперлига ва Кубок ўйинларига ажратган маъқул, агар ўтказилса! 

Терма жамоани эса тинч қўйиш керак. Ундан кўра, легионерларимиз ўз клубларига мослашсин, машғулот ўтказиб ўша ерда юраверсин. Уларни чақириб оворагарчилик қилгандан бирон наф кўрмаяпмиз. Абрамов ҳам яхшиси буёғига фақат "Бунёдкор"ни ўйлагани маъқул. Сентябрда Тожикистон ва Эронга қарши ўртоқлик ўйинлари бўладими? Бир нарса дейиш. Чунки ЎФА бўлади ҳам демади, йўқ ҳам демаяпти. Ҳамма вазият қандай тус олишини кутяпти. Агар имкони бўлса, бу иккита ўйинни ҳам бекор қилиш керак.

Худо хоҳласа буёғи яхши бўлиб кетса, терма жамоани келаси йил йиғиб ҳам тайёргарлик кўрса бўлади. Чунки бу йилги йиғинлар ва октябрь-ноябрдаги ўртоқлик учрашувлари ҳеч нарса бермайди. Ундан кўра Суперлига билан Кубок ўйинларини тугатиб қўйишни ўйлаган яхши. Чунки ҳамма жойда ички чемпионатлар давом этяпти. 

Айтайлик, ОФК клубларни Қатарга йиғиб ОЧЛ баҳсларини ўтказиши мумкин, бироқ миллий терма жамоа ҳар доим ўз майдонида ва ўз мухлислари кўз ўнгида ўйнаши керак. Шуни ҳисобга олиб ҳам ОФК бир қарорга келди. Биз эса Ўзбекистон миллий терма жамоасини безовта қилмаган маъқул деб ўйлаймиз.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика