Latest news

12:35"Насаф" собиқ футболчиси Ўзбекистонга қайтмоқда  0 12:26Дэвис "Реал" олдига шарт қўйди  0 12:18Рубен Аморим: "МЮ илк кунлардан қўрқмасдан ўйнаши керак"  0 10:54Гвардиоланинг «Манчестер Сити»даги келажаги маълум  4 10:22Кеча дубль қайд этган Роналду қачон фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди  14 09:47Анчелотти истеъфога чиқарилса, унинг ўрнига «Реал»да вақтинчалик мураббий ким бўлиши маълум  5 09:10Жалолиддин Машарипов: «Ҳали ўйин тугамади...»  51 08:19Криштиану Роналду яна бир рекордни янгилади  22 07:48«Барселона»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  8 03:40ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Гуруҳлардаги ҳолат ва мураббийлар фикри   27 02:52Миллатлар лигаси. Роналду 910-голини урди, Испанияда ғалаба, "Титанлар жанги"да дуранг ва бошқа натижалар  5 02:05Ўртоқлик ўйини. Моуринью жамоаси "Зенит"ни мағлуб қилди  0 00:47Расман: Поль Погба энди жамоасиз  1 00:25Франциянинг 7 карра чемпиони 2-лигага тушириб юборилди  10 00:10Миллатлар лигаси. Португалия - Польша ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  1

МундиалГАЧА (3-сон). Футболимиз тарихида янги саҳифа очган йигитлар ёхуд 10 йил олдинги U-20 Жаҳон чемпионатини ёдга оламиз News

МундиалГАЧА (3-сон). Футболимиз тарихида янги саҳифа очган йигитлар ёхуд 10 йил олдинги U-20 Жаҳон чемпионатини ёдга оламиз

Ёшлар терма жамоамизнинг мундиаллар аро саёҳатини давом эттирамиз. Мисрдан кейинги бекат Туркия.

Жаҳон чемпионатига чиқиш 1993 1994 йиллар авлодига насиб қилди. 

Эсингизда бўлса, Туркиядаги кичик мундиалда терма жамоани Аҳмаджон Мусаев бошқарган бўлиб,  U-20 футболчилар якунда чорак финалга қадар етиб борган ҳамда бўлажак чемпион Францияга имкониятни бой берган ҳолда мусобақани тарк этганди. 

Ўн йил олдин Туркида ўтказилган ФИФА U-20 жаҳон чемпионати финалида Франция Уругвайни мағлуб этиб, мусобақанинг бош совринини қўлга киритганди. Чорак финалда бу жамоа бизни 4:0 ҳисобида мағлуб этгани ҳамон ёдимизда. Голлардан бирини Погба урганини ҳам яхши эслаймиз. Лекин турнир давомида бизнинг футболчилар ҳам ёмон таассурот қолдирмаганди. Майли, бу энди тарих. 

ЖЧ-2013 йўлланмаси қандай қўлга киритилганди? 

Бирданига ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига ўтишдан олдин мусобақа йўлланмаси қандай қўлга киритилганини ҳам эслаб ўтсак. Маълумки, 2012 йил БААда ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ташкил қилинганди. Мазкур мусобақа 3-17 ноябрь кунлари ўтказилган. Ўшанда чемпионат Ўзбекистонда ҳам ўтказилиши мумкин эди, чунки мезбон сифатида даъвогарлар рўйхатида Бангладеш, Фаластин, БАА билан бир қаторда биз ҳам бор эдик. Аммо 2011 йилнинг 23 ноябрь куни ОФК бу борада якуний қарор чиқариб, мезбонликни БААга тақдим этади. 

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Осиё чемпионатига саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказган ҳолда йўл олади. Бир йил олдин саралаш баҳслари Эрон пойтахти Теҳронда ўтказилган бўлиб, биз Эрондан сўнг иккинчи бўлгандик. Биздан кейинги ўринларни Ҳиндистон, Туркманистон ва Покистон банд этганди. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида вакилларимиз “А” гуруҳидан жой олади. Гуруҳ ўйинларини Вьетнам (4:0), Иордания (2:2) ва КХДР (2:0)га қарши ўтказган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси 1-ўрин билан гуруҳдан чиққан. 

Чорак финалда футболчиларимиз Сурияга қарши баҳс олиб боради ва ўйин 2:2 ҳисобида якун топади. Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланиши лозим эди. Бунда 3:0 ҳисобида омад биз томонда бўлади. Суриялик футболчилар бирорта ҳам 11 метрлик жарима тўпини тўғри амалга ошира олишмайди. 2008 йил Аҳмад Убайдуллаев шогирдлари ҳам мундиал йўлланмасини пенальтилар сериясида Хитойни таслим қилиб қўлга киритишганди. Шундай қилиб Аҳмаджон Мусаев шогирдлари ярим финалга йўл олишади. Бу эса кучли тўртлик - яъни, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпимонати йўлланмаси нақд дегани эди. 

Маълумки, ФИФА ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатларига Осиё учун тўртта йўлланма ажратади. Афсуски, ярим финалда омад юз ўгиради. Бўлажак чемпион Жанубий Корея 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган ҳолда финалга йўл олади. Ўзбекистон терма жамоаси эса ортга қайтишга мажбур бўлади. Якунда Жанубий Корея Ироқни пенальтилар сериясида мағлуб этиб Осиё чемпионлигини қўлга киритган. 

Туркиядаги иштирок 

2013 йил Туркияда ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига Ўзбекистон терма жамоаси 21 нафар футболчи билан йўл олади. Мусобақа регламентига кўра, фақат шунча ўйинчини рўйхатдан ўтказишга рухсат берилган бўлиб, улардан 3 нафари дарвозабон бўлиши шарт эди. Натижада Аҳмаджон Мусаев қуйидаги таркибни кичик мундиалга олиб кетади. 

Дарвозабонлар: Асилбек Омонов (“Пахтакор”), Акмал Турсунбоев (“Андижон”), Баҳодир Мирсоатов (“Локомотив”).  

Ҳимоячилар: Тоҳир Шамсиддинов (“Гулистон”), Сардор Раҳмонов (“Локомотив”), Бобур Йўлдошев (“Локомотив”), Максимилиан Фомин (“Пахтакор”), Камронбей Кападзе (“Бунёдкор”), Нодир Санақулов (“Насаф”), Азамат Абдуллаев (“Қизилқум”).  

Ярим ҳимоячилар: Аббос Махситалиев (“Пахтакор”), Владимир Козак (“Пахтакор”), Диёр Туропов (“Олмалиқ”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Сардор Собирхўжаев (“Бунёдкор”), Муҳсин Убайдуллаев (“Пахтакор”).

Ҳужумчилар: Абдулазиз Юсупов (“Пахтакор”), Жасур Ҳакимов (“Пахтакор”), Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Забихилло Ўринбоев (“Бунёдкор”). 

Вакилларимиз жаҳон чемпионатида “F” гуруҳидан жой олишади ва Янги Зеландия, Хорватия ҳамда Уругвайга қарши баҳс олиб боришади. 23 июнь куни Янги Зеландияга қарши ўтказилган биринчи ўйин биз учун муваффақиятли чиқиб, футболчиларимиз 3:0 ҳисобида зафар қучишади. Аббос Махситалиев, Игорь Сергеев ва Диёр Туропов томонидан киритилган голлар илк уч очкони келтирганди.

Кейинги баҳс Хорватияга қарши кечиб, бунда 1:1 ҳисобида қайд этилади. Бу сафар Сардор Раҳмонов гол муаллифи бўлади. Дарвоқе, хорватлар сафида ўшанда бизга қарши тўп тепган Анте Ребич ҳозирда миллий терма жамоа аъзоси ҳисобланади ва у ЖЧ-2018да кумуш медалларга сазовор бўлди. Ниҳоят гуруҳдаги охирги учрашув Уругвайга қарши кечиб, йирик 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйгандик. 

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси гарчи гуруҳда учинчи ўринни эгаллаган бўлса-да, энг яхши кўрсаткичга эга олтита жамоадан бири сифатида кейинги босқичга йўл олади. Кейинги босқичга чиққанлар орасида биздан ташқари Жанубий Корея, Мексика, Гана, Миср ва Эл Салвадор ҳам бор эди. Шундан сўнг мусобақанинг 1/8 финал ўйинларига старт берилади. Ўзбекистон навбатдаги баҳсни “D” гуруҳидан биринчи ўрин билан чиққан Грецияга қарши ўтказиб, 3:1 ҳисобида зафар қучади. 

Айтиш мумкинки, ўша беллашув кичик мундиалда кўрсатган ўйинларимиз орасида энг яхшиси бўлганди. Аввалига Махситалиев ўйинда ҳисобни очади. Кейин греклар пенальтидан ҳисобни тенглаштиришади. Биринчи тайм 1:1 ҳисобида якун топади. Танаффусдан сўнг Игорь Сергеев ҳам пенальтидан тўп киритиб ҳисобни 2:1 кўринишга келтиради. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 7 дақиқа қолганида эса Сардор Раҳмонов рақиб дарвозасини ишғол этади. Энг қизиғи, бу гол ҳам пенальтидан киритилган. Шундай қилиб бизникилар 3:1 ҳисобида зафар қучган ҳолда чорак финалга йўл олишади. 

ГРЕЦИЯ БИЛАН ЎЙИНДАГИ ГОЛЛАР ВИДЕОСИ

Чорак финалда бизни даҳшатли рақиб Франция кутиб турарди. Бразилиялик машҳур ҳакам Сандро Риччи бошқариб борган ўйинда французлар бизга умуман иммконият қолдирмайди. Ўйин 4:0 ҳисобида ниҳоясига етади. Юқорида айтиб ўтганимиздек, голлардан Франция таркибида жаҳон чемпиони бўлган Погба дарвозага киритиб, жамоасини ярим финалга олиб чиқади. Натижада кичик мундиалдаги иштирокимиз чорак финалда тугайди. Французлар эса ярим финалда Ганани, ундан кейин финалда биз билан бир гуруҳда курашган Уругвайни мағлуб этиб, ўз тарихларида биринчи бор ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлишади. 

Искандеровга Франциядан таклиф бўлганми?

“Ўшанда мусобақа давомида Уругвай билан ўйинда кутилмаган жароҳат олгандим. Энди бу ҳар бир спортда бўладиган ҳолат ҳисобланади. Ўша пайт биз фақат шунақа гапларни эшитганмиз, холос. Франциядан, Туркиядан, Россиядан таклифлар бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар қулоғимизга чалинганди. Бир томондан ёш бўлганмиз, трансферларга ақлимиз етмаган. Лекин, у таклифлар юз фоизлиги аниқ эмас. У пайтда мен “Пахтакор”да ўйнардим. Барчасини улар ҳал қиларди. Балки, клуб раҳбарларини хабари бўлгандир. Шахсан ўзим билмайман. Ўзимга чиқишмаган бу ҳақда.

2013 йил Туркиядаги Жаҳон чемпионати фаолиятимдаги энг ёрқин турнирлардан бири саналади. Франция билан ўйинни трибунада томоша қилгандим. Рақиб сафида Погба, Умтити, Зума каби футболчилар ўйнашганди”, - деган эди Жамшид Искандеров "Тезкор Студия"нинг 2020 йил 30 май кунги эфирида. 


Бобур Йўлдошев Туркияда қолиши мумкин эди 

"Барчаси эсимда. Жаҳон чемпионатидан келганимдан сўнг "Локомотив" раҳбарияти Туркиядан таклиф борлигини айтишган. "Манисаспор"да тиббий кўрикдан ўтиб барчаси маъқул келганига қарамай шартномага келганда чўзилаверди. Қонунан "Локо"га тегишли эдим. "Манисаспор" яхши жамоа эди. Ўшанда клуб дарвозабони бир йилдан сўнг Туркия терма жамоасига чақирилган. Биринчи лига бўлсада мақсади бор эди. Балки ўзимда ҳам айб ўтгандир. Қаердадир қизиққонлик қилганман. Қаерда хато қилганимни билганман",- деган эди Бобур Йўлдошев сайтимизга берган интервьюсида. 

Мазкур Жаҳон чемпионати футболимиз тарихида янги саҳифа очган, вакилларимиз илк бор ёшлар ўртасида жаҳоннинг кучли саккиз терма жамоаси қаторидан жой олганди. 


МундиалГАЧА (2-cон). Смоллинг, Айю, Триппьерга қарши ўзимизнинг Каримов, Нагаев, Қувватовлар ёхуд Миср-2009 Жаҳон чемпионати

МундиалГАЧА (1-сон). 2003 йилги Жаҳон чемпионати ёхуд Маскерано ва Иньестага қарши ўзимизнинг Гейнрих, Иномов, Суюновлар


Абдулазиз Искандаров

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика