Latest news

17:53Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Таркиблар эълон қилинди  0 17:39Суперлига. "Шўртан" "Бунёдкор"ни Тошкентда ютмаган  0 17:15"Реал" Родригога ўринбосар топиб қўйди  2 16:52"Одатда майдон ўзига келиши учун 6-8 ҳафта керак бўлади. Билим бўлмаса, бир зумда майдонни "ўлдириб қўйиш" мумкин" — агроном  6 16:32Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро". Превью  2 16:16Концертдан кейинги "Бунёдкор"  16 16:04Суперлига. 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6 15:50Арда Гюлер Женнифер Лопезнинг концертига ташриф буюрди, Антуан Гризманн касбини ўзгартиради. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  8 15:30Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Превью  2 15:07"Қизилқум" собиқ футболчиси Сербия клубига қайтди  0 14:40"Челси" асосий ҳимоячиси машғулот вақтида жароҳат орттириб олди  4 14:12Россия октябрь ойида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди  1 13:42"Тоттенхэм" асосий ярим ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди  0 13:14Расман: "Реал" собиқ ҳужумчиси "Алавес"га ўтди  0 12:45Жоан Гарсия — Марк-Андре тер Штеген даврига якун ясаб бериши кутилаётган дарвозабон билан яқинроқдан танишамиз  1

Мундиал олдидан. Жавоҳир Сидиқов: "Янги Зеландияга мослашиб бўлдик" News

Мундиал олдидан. Жавоҳир Сидиқов: "Янги Зеландияга мослашиб бўлдик"

Бугун Янги Зеландияда ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олади.
Ўзбекистон ёшлари илк баҳсини 1 июндан бошлаб ўтказади. Терма жамоамиз футболчиси Жавоҳир Сидиқов чемпионат олдидан сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.

"Жамоанинг кайфияти жуда яхши. Янги Зеландия бизни жуда ҳам ажойиб кутиб олди. Бу ерда айни вақтда қиш мавсуми ва бироз совуқ. Умуман футболга мос об-ҳаво десак бўлади. Вақтга ва муҳитга мослашиб бўлдик" , - дейди Жавоҳир Сидиқов.

"Юртимизга ёруғ юз билан қайтиш учун максимал ўйинни кўрсатамиз. Ҳамма чемпинатга медал ютамиз деб келади. Бизда ҳам шу мақсад. Ўйлайманки термамизда бунга имконият етади. Рақибларни ўйини ҳақида ма`лумотларга эгамиз. Шунга қарамай бу жаҳон чемпионати ва ҳамма бор имкониятини кўрсатади".

"Ташкилотчилик ва тайёргарлик ҳақида энг яхши фикрларни билдириб муҳим. Шаҳар кичик ва жуда ҳам кўркам. Машғулот майдонларимиз ҳам барча қулайликларга эга. Камчилик борасида умуман фикр билдириб бўлмайди. Биринчи келган кунларимиз таомлари борасида тушунмовчиликлар бўлди лекин айни вақтда ҳаммаси ўз ўрнида. Меҳмонхонамиз стадиондан унчалик узоқда жойлашмаган экан. Майдон ҳолати билан ҳозирча танишишга муваффақ бўлганимиз йўқ".

"Мухлисларимиз қўллаб-қувватлаб туришини ҳис қиламиз. Энди фақат майдонга тушиш ва натижа кўрсатиш қолган".

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика