Latest news

01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  0 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  7 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  10 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  35 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  272 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0

Мундиал олдидан. Достон Турсунов: "Биринчи ўйин финалга тенг" News

Мундиал олдидан. Достон Турсунов: "Биринчи ўйин финалга тенг"

Жаҳон чемпионатига жўнаб кетиш олдидан терма жамоамиз аъзолари сайтимизга ўз фикрларини билдириб ўтишди.
"Авваломбор бизни қўллаб-қувватлаб турган Ўзбекистондаги миллионлаб мухлисларга , ЎФФга миннатдорчилик билдираман. Тайёргарликни маромида олиб бордик. Юзимиз ёруғ бўлиб, соврин билан қайтмоқчимиз. Энг яхши ўйинларимизни кўрсатамиз", - дейди терма жамоамиз аъзоси Достон Турсунов.

- Совринли ўрин учун курашадиган жамоанинг тайёргарлиги шунга муносиб бўлдими ?

ЎФФ мундиалга тайёргарлик кўришимиз учун барча имкониятни яратиб берди. Бир неча бор ташкил этилган хориж йиғинларида жамоа салоҳиятини билиб олдик деб ўйлайман. Ўқув-машғулотларида кўплаб назорат ўйинлари орқали ўйинни шакллантирдик. Болаларда тайёргарлик ва руҳий ҳолати жуда ажойиб десак бўлади. Олдимизда сўнгги Панама билан назорат учрашуви бор ва шу ўйин орқали сўнгги тайёргарликни ҳам кўрамиз дея оламан.

- Жамоамизда саккиз нафар ҳимоячи жалб этилган. Бу жамоанинг ҳимоявий ўйин кўрсатишидан далолатми?

Мен ундай ўйламаган бўлар эдим. Агар тўрт нафар ҳимоячи билан ўйнаган тақдирда ҳам ҳар бир футболчига битта рақобатдош футболчи бор. Футболда ҳеч нарсани олдиндан айтиб бўлмайди. Агар жароҳат ёки бошқа ҳодиса рўй берган тақдирда уни ўрнини тўлдира олдиган мос футболчи жалб этилган деб ўйлайман. Рақобат бўлса бу ўсишга катта ёрдамдир.

- Гуруҳдаги рақиблар имконияти қай даражада ўрганилди?

Йиғинлар давомида ташкил этилган ўртоқлик учрашувларига эътибор қаратадиган бўлсак Германия мисолида Португалия, Гондурас мисолида Уругвай, Фижи мисолида Янги Зеландия билан назорат ўйинлари ташкил этилди. Шу орқали рақиблар ҳам ўрганилиб борилди. Ҳозирча ҳаммаси ажойиб. Биринчи ўйин финалга тенг. Биз бир жамоамиз ва ижобий натижа кўрсата оламиз.

- Германия футболчилари Европанинг етакчи клубларида ўйнайди.  Бу ҳимоячиларга катта муаммо юзага келтирадими?

Биз ҳар қандай рақибга қарши ҳужумкор ўйин кўрсатамиз. Мени фикримча ҳимоявий ўйин бизга тўғри келмайди. Рақиб сафидаги футболчилар бизни чўчита олмайди.

- Ёшлар терма жамоамизнинг етакчилари "Бунёдкор" клубидан. Сизни эса "Нефтчи"да асосан захира ёки ёшлар сафида кўрамиз. Бу чемпионатда панд бериб қўйиши мумкинми?

Тўғри бу муаммо бўлмайди дея олмайман. Бизда ҳамма эътибор ёши катта футболчиларга қаратилмоқда. "Бунёдкор"да эса асосан ёшларга эътибор қаратилган. 1995-1996 йилда туғилган ёшларга ишонч билдирмоқда ва терма жамоамизга самара беради. Жаҳон чемпионатида ажойиб ўйин кўрсатиб хориж клубларига ўтишни кутаяпман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика