Latest news

23:17"Ҳаётим давомида бунақа циркни кўрмаганман" – Хавьер Маскерано  0 23:10Париж-2024. Аргентина - Марокаш 1:2, Аргентинанинг сўнги дақиқада урган голи ҳисобга олинмади  0 23:03Расман: Сардор Рашидов – "Навбаҳор" футболчиси!  5 22:50Париж-2024. Ўзбекистон - Испания 1:2, Шомуродов тарихий гол урди, Нематов пенальтини қайтарди  1 22:40Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди!  13 22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  7 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  3 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  49 21:03Абдувоҳид Неъматов: "Жамоамиз очко олишида ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим, аммо бу насиб қилмади"  32 20:43Париж-2024. Аргентинанинг Марокашга қарши 90+16-дақиқадаги гол икки соатдан сўнг бекор қилинди (хабар таҳрирланди)  12 20:28Расмус Хойлунд янги мавсумда Марсьялдан бўшаб қолган рақамда ўйнайди  1 20:05Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср  376 20:04Аскер Нажафалиев Осиё кубоги саралаш босқич доирасидаги ўйинни бошқаради  0 18:32"Реал" "Ливерпуль" юлдузини нишонга олди  3

Мундиал 2022. Марокаш! News

Мундиал 2022. Марокаш!

Марокаш!


Тахаллуси – "Атлас шерлари".

FIFA рейтингида 23-ўрин.

Жаҳон чемпионатига олтинчи марта (1970, 1986, 1994, 1998, 2018, 2022) боради.


H гуруҳи. Рақиблари: Хорватия, Бельгия, Канада.

1-тур, 23 ноябрь. Марокаш — Хорватия

2-тур, 27 ноябрь. Бельгия — Марокаш

3-тур, 1 декабрь. Канада — Марокаш


Муваффақиятлар


Марокашликлар фақатгина бир марта гуруҳдан чиқишган – 1986 йилда.



Канада ҳақида гап кетганда ушбу мусобақа ҳақида эсладик. Энди Англия, Польша, Португалия ва Марокаш плей-оффга чиқиш учун курашган параллель гуруҳга ўтамиз.

Полякларга қарши илк ўйинда "Атлас шерлари" кичик устунлик қилган бўлса ҳам, ўйин голларсиз дуранг билан якунланди. Бу натижа жамоаларнинг аҳволини мураккаблаштирган ҳолда, португаллар ва инглизлар билан ғалаба қозониш учун ўйнашга мажбур қилди.




Инглизлар билан илк ўйин натижаси такрорланди. Марокашликлар рақибдан кучсизроқ кўринишди, аммо барибир дуранг натижани сақлаб қола олишди.


Гуруҳдаги вазият максимал тарзда чигаллашди. 1986 йилда ғалаба учун 2 очко бериларди, икки дуранг эса ғалаба билан тенг эди. Шундай экан, якунда барча жамоаларда 3 очкодан бўлиш эҳтимоли бор эди.




Португалияга қарши гуруҳ босқичининг якуний ўйинида "i" шаклида жамоани қуриш керак эди.

Ниҳоят, голлар урила бошланди. Абдерразак Хаири 19-дақиқадаёқ Марокашни олдинги олиб чиқди, 26-дақиқада эса дубль қайд этган ҳолда жамоасининг устунлигини оширди. Португалияликларнинг ўйини ўхшамади, нуқтани эса 62-дақиқада гол урган Абделкарим Мерри қўйди. Португалияликлар Диамантинонинг сай-ҳаракатлари эвазига ўйин сўнггида битта тўп киритишга муваффақ бўлишди. Бу натижа Марокашни гуруҳ етакчисига, рақибни эса сўнгги ўрин билан уйига жўнатиб юборди.




1/8 финалда "Атлас шерлари"ни турнирнинг бош фаворити деб ҳисобланган ГФР кутиб турарди.

Марокашликлар муносиб ўйин кўрсатишди ва мусобақанинг асосий сенсациясини қайд этишга яқин эдилар, аммо барчасини 88-дақиқада Лотар Маттеуснинг ажойиб голи ҳал қилди. Фаворит кейинги босқичга ўтди, аутсайдер эса ўз иштирокини якунлади.




Мураббий ва ўйин услуби


Валид Реграги – Марокаш терма жамоаси бош мураббийи.



Реграгини энг келажаги бор африкалик мураббийлардан бири сифатида кўришади. У яқинда "Видад"ни Африка Чемпионлар Лигасида ғалабага етаклади, ҳозирда эса Марокаш терма жамоасини бошқармоқда.

Валид атиги 46 ёшда ва Қатарда муваффақиятли ишласа, уни қайсидир Европа клубида бош мураббий сифатида кўришимиз ҳам мумкин.

Жамоани саралаш циклида Вахид Халилхожич бошқарди.

Валид ҳозирги жойига келганига кўп бўлмади, шу сабаб унинг тактик ўйланмалари ва ўйин принципларини таҳлил қилиш қийин.

Марокаш терма жамоаси схемаси: Халилхожич қўл остида 3-5-2, Реграги эса 4-2-3-1ни афзал кўради.



Ўйин услуби – юқоридан тўпни узатиш ва қанот ҳужумлари, кўп зарба.

Халилхожич қўл остидаги сўнгги ўйинларни кўриб чиқамиз, сабаби турнир бошланишига икки ой қолганда нимадир ўзгариши қийин.

Марокаш терма жамоасининг ўйини ЖЧ-2014даги Жазоир терма жамоасини эслатиб юборади. Агрессив ва тартибсиз ўйин.

Ҳужумлар кўпинча қанотлардан ташкил этилади ва марокашликлар ўша жойда тезлик ва техникаларини ишлатишга ва сон жиҳатдан устунликни ташкил этишга уринишади.

Шунингдек, ҳужумнинг дастлабки босқичида рақиб ҳимоясидаги ўйинчиларнинг нотекис жойлашувидан фойдаланиш мумкин бўлган пайтда марказдан ўтишлари ҳам мумкин.

Жамоа қарши ҳужумлар қилишни яхши кўради. Марокашликлар қарши ҳужумга ўтиб кетиш учун ҳамма имкониятни кутишади ва буни кўп сонли ўйинчилар билан амалга оширишади.




Аммо, бунинг тескари томони ҳам бор –  таянч ҳудудида ҳеч ким бўлмаган марокашликларнинг даҳшатли жойлашувини кўринг. Топ-жамоалар буни тезлик билан жазолашади.



Қайд этиш керакки, Марокаш прессинг ишлатмайди. Улар жарима майдончаси яқинида мудофааланиш учун орқароққа ўтишни афзал кўришади. Ҳозирда бундай ўйнайдиган жамоалар кам, аммо Марокаш – анъанавий услубга содиқ қолган жамоалардан бири.




Терма жамоа етакчилари


Ашраф Хакими – Марокашнинг асосий иқтидори.



Ажойиб футболчи. Ўнг қанот ҳимоясида ўйнаб туриб, энг кўп жамоанинг ҳужумига таъсир кўрсатади. Хакими сабаб Халилхожич иқтидорли футболчидан тўлиқ фойда чиқариш учун 3-5-2 схемасини ишлатган.

Жуда ақлли ўйинчи, шу туфайли у ҳужумкор позицияда ўйнамаса ҳам, ўйиндан кейинги протоколда сезилиб туради.

Хакими терма жамоада 51та ўйинда 8та гол урган.

Ашрафнинг ўтган ЖЧда Испания билан ўйиндаги перформансини эслашни тавсия қиламиз.




Хакими Зиеш – у ҳали ҳам муҳим.



Зиеш бир йилдан ошиқ муддатдан бери Халилхожич билан келишмовчилик сабаб термада ўйнамаётганди, аммо Реграги яқинда бош жамоа эшиклари Хакими учун яна очиқлигини айтди.

Хакими ҳам плеймейкер ролида, ҳам стандарт вазиятларда яхши ҳаракат қилади.

Зиеш терма жамоада 40та ўйинда 17та гол урган. Унинг ўнг қанотда Хакими билан боғлами марокашликларнинг ўйин услубидаги асосий муҳим фактор бўлиши мумкин. Зиеш шунингдек ҳужумчи ортида ҳам ўйнаши мумкин, бу чизиқда Марокашда муаммолар бор.




Юссеф Эн Несири – Марокаш ҳужумининг олди.



Юссеф биринчи навбатда Марокашнинг иккинчи қаватдаги бош қуроли ҳисобланади. Унинг роли нафақат голлар уриш, ҳужум қанотидан ўйнаган ҳолда тўп билан бўлиш.

Эн Несири бутун фаолиятини Ла Лигада ўтказмоқда ва чекланган ҳудуддан фойдаланишни жуда яхши билади. У 192 см бўйга қарамасдан эгилувчан ва тезкор.

Юссеф икки йил олдин Испанияда бир мавсумда 18та гол урди, шу сабаб уни ёмон ҳужумчи деб атаб бўлмайди.




Кучли ва заиф томонлари


Кучли томонлари: ҳаводаги ўйин, футболчиларнинг ўртача даражаси.

Заиф томонлари: майдон маркази, психология, мураббийлик.


Марокашликлар ўйин услуби рақиб ва ўз жарима майдончаси ичида кўп сонли юқоридаги курашларни ўз ичига олади. Шу сабаб, "Атлас шерлари"нинг бу борада кучли эканлиги мантиқий. Марокашликлар ҳаводаги дуэлда ўртача 55% ютади, бу Уэльсдан бироз кам.

Марокашда Европанинг топ чемпионатларида ўйнайдиган кўплаб ажойиб ўйинчилар бор. Футболчилар ташаббус кўрсатишдан қўрқмайдилар ва баъзида ўзларини ноодатий ҳаракатлари билан ҳайратда қолдиришади, бу эса жамоавий ўйинни рағбатлантиради.

Марокашнинг марказий ҳудуддаги муаммоларини пайқамаслик қийин. Таянч ярим ҳимоячилар позициясидаги доимий бўшлиқлар ҳимоядан ҳужумга тез ўтиш билан боғлиқ. Ҳужумга ўтишда ҳам барчаси силлиқ кечмайди – марокашликлар марказ орқали эмас, қанотлардан ўйнашни афзал кўришади.

Жамоа ичидаги психологик муаммолар ҳам бор. Асаб бузилишлари биз фақатгина майда кўрадиган нарсалар. Ҳатто 3:0 ҳисобида марокашликлар фойдасига ҳал бўлаётган Конго ДРга қарши жавоб ўйинида ҳам улар доим қўпол хатолар ва кераксиз қўпол фоллар қилишди. Бундай назорат билан Қатарда қийин бўлади.

Бош мураббий билан вазият максимал тарзда тушунарсиз. Турнирга икки ой қолганда мураббийни алмаштиришни тушуниш бироз қийин.


Тахминий таркиб:



Файсал Фахрнинг ўрнини Хаким Зиеш эгаллайди. Таянч зонасида эса катта эҳтимол билан Софьян Амрабат тўп тепади.


Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика