Latest news

17:04Шўрпахтажон  0 16:55"Реал" Мбаппе ўрнига янги ҳужумчи топди  0 16:39Про лига. "Жайхун" – Олимпик-MobiUz". Таркиблар маълум  0 16:10Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси илк турда Хитой Тайпейидан йирик ҳисобда енгилди  4 15:45"Барселона"нинг 4000 дан ортиқ мухлиси Миланга боради  1 15:17Тони Кроос Педрини ўз позициясида энг кучли футболчи деб билади  3 14:50Биринчи учрашувни шоуга айлантирган жамоалар тўқнашуви: Финал чиптаси ўйналадиган "Интер" – "Барселона" ўйини учун превью  12 14:29"Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат!" — Александр Хомяков  7 14:00​Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг апрель ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 13:59Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати. Япония ва Эрон кейинги босқичда  1 13:42"Пахтакор" Педру Морейра қисқа таътилга чиққанини эълон қилди. Жамоани вақтинча Камолиддин Тожиев бошқаради  15 13:27"Челси" футболчиси "Фламенго" диққат марказида  0 12:53"Ямални икки футболчи қўриқлайди" — Симоне Инзаги  22 12:25Кьеза жамоадошларидан 1 ҳафта кечроқ Англия чемпиони бўлди  4 11:57Гвардиола аргентиналик иқтидорни "Барселона"дан тортиб олмоқчи  8

Муҳтор Қурбонов: “Асосий диққат эътибор Олий лига учрашувларига қаратилган” News

Муҳтор Қурбонов: “Асосий диққат эътибор Олий лига учрашувларига қаратилган”

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал доирасидаги дастлабки ўйин "Шўртан" - "Пахтакор" (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "Шўртан" бош мураббийи Муҳтор Қурбонов иштирок этди.

 -  Кубок ўйинлари ҳар доим сюрпризларга бой бўлади. Бугунги учрашув ҳам бундан мустасно бўлмади. Аммо буни тўлиқ тасодифга йўйиб бўлмайди. Чунки биз аввал бошдан ғалаба учун курашишни мақсад қилганмиз, бироқ чемпионат учрашувларида бизга бироз аниқлиқ ва омад етишмаяпти. Афсуски учрашув оҳирларига келиб йигитлар қўпол ҳатоларга йўл қўйган ҳолда голлар ўтказиб юбораяпмиз. Бугун ҳам шуни гувоҳи булдик. Бахтимизга бугун бу ҳатоларимизни туғирлаб олишга муяссар бўлдик ва ғалабага эришдик. Бунинг учун йигитларга алоҳида миннтадорчилигимни билдираман ва ушбу ғалаба йигитлар учун кейинги учрашувларда руҳий далда беради деган умиддаман.

  -  Бугунги учрашувда жамоанинг Карпенко, Таран, Камолов каби етакчи футболчилари эмас балки ёш футболчиларини майдонда туширдингиз. Бунга сабаб нима?

  -  Бунгунги кунга келиб жамоанинг турнир жадвалидаги ўрни талабга жавоб берадиган ҳолда эмас. Ундан ташқари ҳабарингиз бор жамоаларнинг жадвалдаги зичлиги жуда ҳам кучли. Олдинда бизни кучли жамоалр билан учрашувлар кутиб турибди. Шунинг учун бор эътиборимизни чемпионат ўйинларига қаратишга ҳаракат қилаяпмиз. Кубок учрашувлари ёшларни синаб кўришга имконият яратиб берувчи турнирлардан бири. Бугун биз ҳам бундан фойдаланишга қарор қилдик ва ушбу қароримиз ўзини оқлади деб ўйлайман. Бундан ташқари, деярли икки кундан сўнг биз Муборакда “Машъал”га қарши тўп сўрамиз. Шу сабабли баъзи футболчиларимизга дам бердик. “Машъал” ҳозирги кунда дам олмоқда, биз эса бугунги учрашувда анча куч йўқотдик. Шунга қарамай Муборакдан ғалаба билан қайтишга ҳаракат қиламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика