Latest news

10:05Ханс-Дитер Флик «Бавария»ни бошқариш учун иккита шарт қўйди  1 09:39Sofascore. Бир тайм ҳаракат қилган Отабек Шукуров неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:15Эрик тен Хаг «Манчестер Юнайтед»нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди  13 08:51Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  2 08:27«Реал Мадрид» Мбаппега қанча бонус тўлаши маълум  11 08:03Sofascore. Кечаги учрашувда Абдуқодир Ҳусанов энг яхшиларидан бири бўлди  7 07:40Суперлига. Бугун 7-турдан ўрин олган яна 2 та учрашув бўлиб ўтади  4 07:00Лига 1. "Ренн" - "Ланс" 1:1   0 06:55Лига 1. ПСЖ - "Тулуза" 1:3   0 06:50Бундеслига. "Бохум" - "Байер" 0:5   0 06:45Серия А. "Аталанта" - "Рома" 2:1   0 06:40Серия А. "Ювентус" - "Салернитана" 1:1   0 01:57Лига 1. "Ланс" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди, ПСЖ эса Мбаппенинг "Парк де Пренс"даги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди  3 01:21"Бавария" Лондон клуби футболчисига деярли 70 млн евро тўлашга тайёр  0 00:52"Байер" 50та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти  4

Муҳсин Низомиддинов: "Олдинги икки турда муҳим очколарни бой бергандик" News

Муҳсин Низомиддинов: "Олдинги икки турда муҳим очколарни бой бергандик"

ПРО-Лиганинг 3-туридан ўрин олган "Арал" - "Қўқон-1912" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида
- Аввалги 2 та ўйинда ўз хатоларимиз эвазига очколарни бой бергандик. Бир ҳафта мобайнида машғулотларда жиддий ишладик. Кўриб турганларингдек, бугун мавсумдаги илк ғалабамизни қўлга киритдик.

- "Арал" жамоасини қайси футболчиси сизда яхши таасурот қолдирди?
- "Арал" жамоасини ҳар бир футболчиси яхши. Нукусда ютқазишни истамайдиган охиригача курашадиган футболчилар кўп. Масалан "Нефтчи"да ўйнаганман, Неъматилло Қуттибоев ва Айбек Нурбоевларни яқиндан биламан. Улар жанговор характерга эга, мағлубиятга шунчаки рози бўлмайдиган футболчилар сарасидан эди.

- Майдон ҳолатига муносабатингиз?
- Бу нормал ҳолат. Биз сунъий майдонда ўйнашимизни билиб Тошкентда шундай майдонда шуғулландик. Ҳар икки жамоа шу майдонда ўйнайди, яхши ёки ёмон деб баҳона излаш нотўғри.

- Об-ҳаво ҳолати қандай бўлди?
- Яхши об-ҳаво бўлди. Айни футбол ўйнайдиган ҳаво эди. Мавсумнинг энди кириш қисмидамиз, турли-туман ҳаво бўлиши нормал ҳолат.

Rating: -1   

Comments

+1   
26 mar 20:44:54
Myu Barsa
Молодец Коканд жаксы ойнады каманда супер лигага шыгады бул ойыны менен
Утылганымызды тан алайык Аралда ойын жок бугин
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика