Latest news

00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  21 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  5 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5

Муҳаммданас Ҳасанов: "Қўқон-1912"дан кетиш осон бўлгани йўқ" News

Муҳаммданас Ҳасанов: "Қўқон-1912"дан кетиш осон бўлгани йўқ"

Аввал хабар берганимиздек, “Қўқон-1912”нинг етакчисига айланиб улгурган Муҳаммаданас Ҳасанов яқинда Тошкентнинг “Локомотив” клубига кўчиб ўтди.

Чап қанот вингери ўтган мавсум анча фаоллик кўрсатиб, кўпчиликнинг эътиборини ўзига тортди дейиш мумкин. Шу бооис эркин агентга айланган Ҳасановга ҳаридорлар кўпайиб кетди. 25 ёшли футболчи якунда “Локомотив” вариантини танлади. Шу муносабат билан Муҳаммаданас билан боғланиб, янги жамоага ўтиши ва ортда қолган мавсум бўйича бир нечта саволларга жавоб олдик. 


- “Қўқон-1912” клуби тарбияланувчиси хисобланасиз. Бу жамоани тарк этиш қийин бўлгандир?

- Шубҳасиз, ўзим туғилиб ўсган шаҳар жамоасидан кетиш осон кечгани йўқ. Боз устига катта футболга айнан “Қўқон-1912” жамоасида кириб келганман. Бир-биридан ажойиб мавсумларни ўтказдим. Футболчи сифатида шаклландим. Шундай экан, қадрдон жамоамни тарк этиш қийин бўлди. Лекин бу – футбол. Биласиз унда баъзида шундай ўзгаришлар ҳам бўлиб туради. 

- "Локомотив"нинг таклифи нимаси билан кўпроқ сизни ўзига тортди?

- Сир эмаски, “Локомотив” мамлакатимизда ўз ўрнига эга бўлган гранд жамоалардан биридир. Клуб доим ўз олдига максимал вазифаларни қўйиб келган. Шу сабабли ҳам олдимда турган вариантлар орасида “темирйўлчилар”нинг таклифи мен учун қизиқарли туюлди.  

- Ортда қолган мавсум сиз учун 5 балли тизимда, неччи баллга тортади?

- Очиғи бу саволингизни изоҳсиз қолдирган бўлардим. Яхшиси бунга мухлислар ва мутахассислар жавоб бера қолсин.

- Янги жамоада сизни жиддий рақобат кутиб турибди. Бош мураббий билан шахсан гаплашдингизми?

- Рақобат бор жойда ўсиш бўлади деб бежизга айтишмайди. Шундай экан рақобатдан қўрқмайман. Мураббий мендан нима хоҳлаётган бўлса, шуни амалда бажариш ва шу орқали жамоага фойда келтиришни ўйлайман. Албатта, Денис Коростиченко билан учрашиб, суҳбатлашдик. Асосийси мураббийнинг ишончи юқори. 

- Жамоа олдига қандай вазифа қўйилмоқда?

- “Локо”да ҳар доим мақсад ва вазифа ўзгармайди. Шу жумладан бу йил ҳам медаллар учун курашамиз. 

- Ўтган мавсум жамоангиз учун бир нечта фойдали голлар урдингиз. Шулардан қайси бирини алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардингиз?

- Футболчи учун унинг ҳар бир голи муҳим аҳамият касб этади. Тўғриси, қайсидир урган голимни алоҳида ажратиб кўрсатишим қийин. Урган голларим жамоамга фойда келтирса бундан жуда-жуда хурсан бўламан.  

- 2022 йилда ўз олдингизга қандай шахсий мақсадларни қўйгансиз? 

- Энг аввало, тезроқ янги жамоамга мослашиб кетиб, билдирилган ишончни оқлашни мақсад қилганман. Қолаверса “Локомотив” билан совринларни ютишни истайман.

- Суҳбатимиз якунида қўқонлик мухлисларга нима деган бўлардингиз?

- Албатта, “Қўқон-1912” раҳбарияти, мураббийлар штаби ва мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ишқибозларнинг қўллаб-қувватлашларини доимо соғиниб қоламан. Барчаси учун раҳмат яна бир бор.





Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика