Latest news

20:15Суперлига. "Динамо" - "Сурхон" (матнли трансляция)  2 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  59 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0 19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0 18:56Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  0 18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  13 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  28 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   2 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  8 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  3

Муҳаммадали Ғиёсов: "Олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Мақтовларга эътибор бермай, ишлашда давом этишим керак" News

Муҳаммадали Ғиёсов: "Олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Мақтовларга эътибор бермай, ишлашда давом этишим керак"

"Қизилқум" жамоаси Суперлигага ўтиш ўйинида меҳмонда "Қўқон-1912" билан куч синашди.

Мазкур учрашувда Муҳаммадали Ғиёсов ва Ислом Кенжабоевнинг голлари навоийликларга ғалаба келтирди. Учрашувдан сўнг Муҳаммадали Ғиёсовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Рақиб сафида яхши футболчилар борлигини ва бизга осон бўлмаслигини билар эдик. Жамоамизни қўллаб-қувватлаган Навоий халқига миннатдорчилик билдираман. Қийин мавсум ўтганига қарамасдан, олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Ёзда "Қизилқум"ни Суперлигада сақлаб қолиш йўлида жамландик. Барчамиз бир мақсад йўлида ҳаракат қилдик. Мухлислар олдида уялиб қолмадик. 

Ўзимга келсак, охирги пайтларда кўпчилик ижобий фикр билдирмоқда, лекин мукаммал эмаслигимни, камчиликларимни биламан. Катта мақсадларим бор. Уларга эришиш учун ҳар куни ишлашим, тўхтаб қолмаслигим керак. 

"Олимпик" билан Суперлигага чиққанимиз ва кечаги ғалабани таққослаб бўлмайди. Иккиси ҳам тарихда қоладиган натижа бўлган. Мазкур жараёнларни эслашнинг ўзи ёқимли ҳиссиётларни беради. 

Кейинги режаларим ҳақида аниқ бир гап айта олмайман. Бир қарорга келганим йўқ, лекин легионерга айланиш ҳаракатидаман", – дейди Муҳаммадали Ғиёсов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика