Latest news

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  6 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  34 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

Муҳаммад Назем: “Эрон терма жамоаси ҳеч қачон бошқа терма жамоани ўзидан олдинга ўтказмаган” News

Муҳаммад Назем: “Эрон терма жамоаси ҳеч қачон бошқа терма жамоани ўзидан олдинга ўтказмаган”

Бугун “B” гуруҳидан ўрин олган Эрон ҳамда Ироқ терма жамоалари 3–тур учрашувини ўтказади. Биз Эрон терма жамоаси бош мураббийи Муҳаммад Назем билан учрашиб ўйиндан олдин фикрларини билиб олдик.

-  Хитой терма жамоасига қарши кечган ўйин ҳақида гапирсангиз.
-  Биз Хитой терма жамоаси билан олдин ҳам тўқнаш келганмиз. Шунинг учун ушбу терма жамоани яхши билар эдик. Хитойга қарши ўйинга 100 фоиз тайёр эдик ва якунда йирик ҳисобда ғалаба қозондик.

-  Бугун Ироқ терма жамоасига қарши қандай ўйин намойиш этасизлар?
-  Ироқ жуда яхши терма жамоа. Ироқликлар гуруҳдаги икки терма жамоага қарши яхши ўйин кўрсатишди деб ўйлайман. Бугунги ўйинда ўзимизнингдойимгидек ўйинимизни намойиш этамиз. Эрон терма жамоаси ҳеч қачон бошқа терма жамоани ўзидан олдинга ўтказмаган. Бугунги ўйинда албатта ғалаба қозонамиз.

-  Гуруҳда иккинчи ўринни олсанглар Ўзбекистон терма жамоасига қарши тўқнаш келасизлар. Биламизки сиз 2010 йилги Осиё чемпионатида финалда Ўзбекистон терма жамоасига қарши футзалчи сифатида майдонга тушгансиз. Ўзбекистон терма жамоасининг ҳозирги кучи аввалгисидан қанчалик фарқ қилади?

-  Тўғрисини айтаман жуда катта фарқ қилади. Айни дамдаги Ўзбекистон терма жамоаси аввалгига қараганда жуда кучлти.

-  Осиё чемпионати ҳақида қандай фикрдасиз?
-  Ўйинлар жуда яхши ўтмоқда. Барча терма жамоалар ривожланган, бу уларнинг ўйинидан ҳам кўриниб турипти. Иордания терма жамоаси иккита ўйинда мағлубиятга учраган бўлса ҳам жуда кучли жамоа. Хитой терма жамоаси ҳам ўзига яраша кучга эга. Европага қараганда Осиёда футзал яхшигина ўсишга эришди. Ўзбекистон давлати ушбу йирик мусобақани аъло даражада ўтказяпти. Давлатингиз Эрон билан ўзаро дўстлик ришталарини боғлаган.

-  Бугунги ўйиндан сўнг плей–офф босқичида Ўзбекистон терма жамоасига тушиб қолишингиз мумкин. Бугунги ўйинда таваккалга қўл урмайсизларми?
-  Кейинги босқичда ким билан ўйнашимизни бизга фарқи йўқ. Ўзбекистон терма жамоаси барча жамоаларни ютсин биз ҳам барча жамоаларни мағлуб этайлик, Ўзбекистон терма жамоаси билан финалда тўқнаш келайлик.

-  Мухлисларимиз сизда қандай тассуротлар қолдирди?
-  Ўзбекистон мухлслари Эрон терма жамоасини ҳам яхши кўришади.



Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика