Latest news

00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  1 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  0 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  2 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  1 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0

Муборакда "аср сенсацияси" бўладими? News

Муборакда "аср сенсацияси" бўладими?

Қисқа танаффусдан кейин Суперлига баҳслари давом эттирилади.

Эртага 16:45 да старт оладиган "Машъал" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги баҳс 17-турни бошлаб беради.

Mashal

Superliga. Round 17

09/09/2021, 16:45

1
:
0
Finished

Andijan

Usmonali Ismonaliyev - 31'

45'
90'
28'  Sirojiddin Allaev
64'  Ibe Michael Okoro (Shahzod Shaymanov)
64'  Ойбек Нурматов (Худоёрхон Сагдуллаев)
78'  Muhammadali Yuldashev (Mukhammadali Alikulov)
78'  Abbos Shodmonov (Qahramon Bahodirov)
87'  Okwara Godwin Chika (Zafarbek Akramov)
15'  Muhammadkarim Toirov
31'  Usmonali Ismonaliyev
46'  Muhammadkarim Toirov (Diyor Rahimqulov)
66'  Sardor Xursandov
74'  Diyor Rahimqulov
80'  Azamat Isroilov (Abdulkhay Ismailov)
86'  Sherzod Gulomjonov (Pavel Zabelin)

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Ғалаба ҳар 2 томонга ҳам сув ва ҳаводек зарур. "Андижон" айни пайтда Суперлигани тарк этиш учун асосий даъвогар бўлиб турибди.  "Машъал" эса хавфли ҳудуддан 2 очко юқорироқда. 17-турнинг ўзидаёқ "Сурхон" муборак клубини ортда қолдириб, аутсайдерлар орасига қўшиб қўйиши мумкин.

Биринчи давра

Мазкур жамоалар Суперлиганинг4-турида ўзаро тўқнашишган эди. Ўшанда кучлар тенг келган (1:1).

Coca Cola Суперлига. 4-тур
АНДИЖОН – МАШЪАЛ 1:1  

1 апрель 2021 йил. Андижон. "Бобур Арена" стадиони.

Гол: Самуэль Онониву 21, 0:1 - Жасур Жалолиддинов 33, 1:1

"Андижон": 1. Низомиддин Зиёвуддинов, 3. Эдгар Бернхардт (70.Диёр Раҳимқулов, 70) (С), 4. Усмонали Исмоналиев, 5. Абдувоҳид Ғуломов, 7. Мартин Боаке, 8. Бахтиёр Қосимов (Камрон Саидазимов, 46), 10. Жасур Жалолиддинов, 14. Дониёр Исмоилов (17.Фарҳод Соҳибжонов, 70) 28. Суннатилла Ҳамиджонов, 33. Дониёр Абдуманнопов, 49. Пламен Димов.
Захира: 44. Жасур Умрзоқов, 2. Кемран Нажафалиев, 6. Иброҳим Отахонов, 9. Камрон Саидазимов, 17. Фарҳод Соҳибжонов, 70. Диёр Раҳимқулов, 77. Муҳаммад Исаев.

"Машъал": 12. Шоҳруҳ Эшбўтаев, 7. Ифиани Ифиани, 10. Ҳумоюн Муртозаев, 11. Самуэль Онониву (21. Укеме Виллиамс, 88), 13. Шаҳзод Шайманов, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 18. Аббос Шодмонов, 19. Сардор Абдураимов (С) (9. Дониёр Усмонов, 82), 20. Худоёрхон Сагдуллаев (27. Муҳаммад Йўлдошев ,61), 22. Сирож Қўзиев, 23. Самандар Шукуриллаев.
Захира: 1. Ботир Носиров, 2. Зафарбек Акрамов, 5. Нажмиддин Нормуродов, 8. Иби Мишель Окоро, 9. Дониёр Усманов, 21. Укеме Виллиамс, 27. Муҳаммад Йўлдошев.

Огохлантиришлар: Бахтиёр Қосимов ("Андижон") 10, Суннатилла Ҳамиджонов  ("Андижон") 46, Абдувоҳид Ғуломов ("Андижон") 53, Низомиддин Зиёвутдинов ("Андижон") 90+3, Укеме Виллиамс ("Машъал") 90+10.

Сафарда ўйнолмайдиган "Андижон"

"Андижон" мавсум давомида 11 ўйинни "Бобур Арена"дан ташқарида ўтказди (Олмалиқда АГМК билан, Наманганда "Қизилқум" ва "Турон" билан ўтказилган ўйинларда "бургутлар" расмий мезбон эди). Эътиборли жиҳати, "Андижон" мазкур баҳслардаги 33 очколик имкониятдан фақат 3 балл йиғишни уддалади. Тўплар нисбати: -13 (7-20). Жамоанинг сафардаги ягона ғалабаси 12-тур доирасида "Навбаҳор" майдонида қўлга киритилган эди (0:1).

Виктор Кумиков шогирдлари бу борада Суперлигадаги энг ёмон жамоа бўлиб туришибди.

Мезбон фактори

Юқорида "Андижон"нинг жорий мавсум сафар ўйинларида муваффақиятсиз иштирок этаётгани ҳақида айтдик. Биласизми, "Машъал" майдони "бургутлар" учун жаҳаннамнинг ўзгинаси ҳисобланади. "Андижон" Ўзбекистон чемпионатлари тарихида бирор марта ҳам Муборакдан ғалаба билан қайтмаган. 18 ўйин — 3 дуранг, 15 мағлубият (Қуйи дивизиондаги ўйинлар ҳам ҳисобга олинган). Тўплар нисбати: -34 (9-43).

Шундай экан, эртага Кумиков шогирдлари нафақат бу йил ёки 21-асрда, балки ўз тарихида илк бор Муборакда зафар қучиши мумкин. Нима деб ўйлайсиз, сенсация кўрамизми?

Дарвоқе, бугун клубларнинг U-21 жамоалари ўртасидаги ўйин қашқадарёликларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якун топди.

"Шавкат "молодец", клубдан фақат ном қолган" — Усмон Тошев

Author :
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика