Latest news

09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  0 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  2 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  16 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  20 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  112 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  27 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   26 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   13 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1

МТЖ. Тошкентдаги охирги машғулотга Кападзе қўшилди News

МТЖ. Тошкентдаги охирги машғулотга Кападзе қўшилди

Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган миллий терма жамоамиз бугун Тошкентдаги охирги машғулотини ўтказди.
Кечки пайт машғулот одатдагидек соат 16:00да бошланди ва бир ярим соат давом этди. Янгилик шуки, бугундан машғулотга Темур Кападзе ҳам қўшилди. Биласиз, ярим ҳимоячи жорий мавсумни Қозоғистон чемпионатида ўтказди ва ҳозирда эркин агент ҳисобланади.

Терма жамоа машғулоти ҳар доимгидек чигалёзди машқлари билан бошланди, бунда Александр Волков футболчилар билан ишлади. Навбат тўп билан ишлашга келганда машғулотнинг асосий қисмини бош мураббий Миржалол Қосимов ҳамда ёрдамчилари Шуҳрат Мақсудов ва Бахтиёр Ашурматов ўтказишди.

Кечаги машғулотда бироз жароҳат олгани учун Егор Кримец бугун ҳам алоҳида шуғулланди. У асосан майдон бўйлаб югуриш орқали тикланиш машқини бажарди. Машғулотнинг иккинчи қисмида ўйинчилар икки жамоага бўлиниб футбол ўйнашди. Унда дарвозабонлар навбати билан дарвозаларни қўриқлашди.

Энди футболчиларга икки кун дам берилади ва 1 декабрь куни терма жамоамиз йиғинни давом эттириш мақсалида Дубайга учиб кетади. Дубайдаги илк йиғин 14 декабрга қадар давом этади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика