Latest news

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  4 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  33 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  61 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

МТЖ: Ҳамдамов ва Машариповга саломатлиги борасида муаммолар сабаб жавоб берилди News

МТЖ: Ҳамдамов ва Машариповга саломатлиги борасида муаммолар сабаб жавоб берилди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 17 мартдан бошлаб, Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоа машғулотларни “Жар” стадионида олиб боряпти. Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги сўнгги икки ўйинга тайёргарлик кўриш мақcадида щтказилаётган йи-инга жалб этилган футболчилар рўйхати ЎФФ расмий сайти орқали аввалроқ маълум қилинган эди.

Ушбу футболчилар рўйхатига киритилган терма жамоанинг икки нафар аъзоси – “Бунёдкор”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Достон Ҳамдамов ҳамда “Пахтакор” клуби аъзоси Жалолиддин Машарипов саломатлиги борасидаги муаммолари сабаб терма жамоа лагерини тарк этди. Ҳамдамов даволаниш курсларига эҳтиёжи бор бўлгани сабаб терма жамоа билан машғулотларни тўхтатишига тўғри келди ав унинг ўрнига “Бунёдкор”нинг боiқа бир футболчиси – Акром Комилов мамлакат асосий жамоаси машғулотларига жалб этилди.

Жамолиддин Машариповни бўлса Ўзбекистон терма жамоасининг машғулотлари давомида жароҳти безовта қилди ва унга ҳам мураббийлар штаби даволаниш учун жавоб беришди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги навбатдаги ўйинни 24 март куни “Бунёдкор” стадионида Филиппин терма жамоасига қарши ўтказади. 29 март куни эса айнан шу ўйингоҳда Баҳрайнга қарши майдонга тушади. Ҳар икки ўйин ҳам соат 18:00да бошланади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика