Latest news

02:54Миллатлар лигаси. Германиядан 7:0, Нидерландиядан 4:0 ва бошқа натижалар  0 01:58"Интер"нинг икки ҳужумчиси келаси ёзда клубдан кетади  0 01:21Дьёкереш учун курашда етакчи клуб номи маълум  3 00:20Сане ўзига янги клуб танлади  0 00:04Миллатлар лигаси. Украина ва Грузия ўзаро дуранг ўйнади, Туркия ўз уйида Уэльсни енга олмади ва бошқа натижалар  0 23:13Погба "Манчестер Юнайтед"га қайтади  1 22:40Дэвис келганидан сўнг ким "Реал"дан кетади?  2 21:59"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиради. Вингер клубда 10-мавсумини ўтказмоқда  1 20:46Раньери: "Нега бу йигит ўйнамаяпти?"  7 20:12Европа гранди Хвича Кварацхелияга қизиқишни тиклади  5 19:52Россия қачон ФИФА ва УЕФА мусобақаларига қайтади?  21 19:38"Бавария" маошлар харажатини камайтириш учун ўз юлдузларидан бирини сотади  0 19:26Ўзбекистон терма жамоасининг Лаосдаги машғулотлари  15 17:18Мухлислар Мексика терма жамоаси устозини бошини ёришди  9 16:56Россия Бруней билан ўртоқлик ўйини учун қанча тўлаган?  17

Мозийга қайтиб... Пойдевор (1-қисм) News

Мозийга қайтиб... Пойдевор (1-қисм)

Аввал эслатиб ўтганимиздек, 1993 йилнинг 21 июлидан юртимизда “Ўзбекистон футболи” газетаси чоп этила бошланди.

Газетанинг илк сонидан қандай мақолалар жой олиши ҳақида узоқ бош қотирилди. Мен футболимизда энг биринчи ислоҳ қилиниши бўлган йўналиш сифатида болалар футболини кўрсатдим ва “Пойдевор” деган мақолани ёзиб бердим. Ҳажми кичина, ҳеч қандай факт, рақам ва таҳлил йўқ. Лекин айнан шу мақолага газета чиққан куннинг ўзида мутасаддилар томонидан эътироз бўлди. Улар “илк сондан танқидий мақола бериш шартмиди, сизлар биринчи навбатда футболни тарғиб қилишинглар керак” деган фикр билдиришди. Дастлаб ана шу мақолачани эътиборингизга ҳавола этамиз.

ПОЙДЕВОР
(“Ўзбекистон футболи” газетасининг 1993 йил 21 июль сонидан олинган).

Яқинда бир танишим ўғлига футбол ўйнайдиган бирор оёқ кийим топиб беришимни илтимос қилди. «Мен бир-икки спорт буюмлари дўконини ахтариб топа олмадим, сен эса хар холда шу сохага яқин одамсан», деб қўшиб қўйди. Унга бундай пойафзални оддий спорт журналисти бир четда турсин, машхур футболчи Миржалол Қосимовнинг ўзи излаб топа олмаётганини айтганимда ханг-манг бўлиб қолди. Кейин «ҳа, футбол ўйнамаса-ўйнамабди- да», деб бошқа мавзуга ўтиб кетди.

Мен эса футбол ўйнаш иштиёқида оёқ кийими излаб юрган минглаб болаларни ўйлаб кетдим. Улар барибир футбол ўйнайверишади, бунинг учун ҳеч нарса тўсиқ бўла олмайди. Бутси бўлмаса яланг оёқ ўйнайверишади, майдон бўлмаса кўчада иккита ғишт қўйиб «дарвоза» ясашади. Бундай ҳолни нафақат бизда, балки дунёнинг нариги чеккасида жойлашган Бразилияда ҳам кузатиш мумкин. У ерда ҳам минглаб болалар денгиз ва океан четидаги қумликларда яланг оёқ копток тепишади. Фақат фарқи шундаки, уларнинг ўйинини юзлаб мураббийлар томоша қилишади ва охир-оқибатда энг истеъдодлиларини танлаб олиб, футбол клубларига жойлаштиришади. Машҳур Пеле ҳам, Гарринча ҳам, Бразилияни уч карра жаҳон чемпиони қилган кўпгина футболчилар ҳам ўша қумликларда «кашф қилинган». Биз эса шунча пайтгача кўча чангитувчиларга «бўлди, бекорга тентирашни бас қил, жиддийроқ иш билан шугуллан», дея маслаҳат берганмиз.

Шукрлар бўлсинки, футболнинг аҳамиятини биз ҳам тушуна бошладик. Ҳукумат бу борада тарихий ҳужжат қабул қилди, ота-оналар фарзандларини футбол мактабларига етаклаяптилар. Қани энди ишбилармонлар ҳам юртимизга «Смирнофф», «Распутин» ароқлари ва «Поло» сигареталари ўрнига футбол кийимлари, пойафзаллари, анжомлари олиб келишса. Биз кўрмаган нарсаларни фарзандларимиз кўришса, биздан чиқмаган футбол чемпионлари улардан чиқса.

Лекин «ҳолва» деган билан оғиз ширин бўлмайди. Орзулар рўбга чиқиши учун амалий иш керак. Ҳукумат ўз қарори билан Ўзбекистон футболи учун пойдевор қўйди. Ана шундай пойдевор ҳар бир вилоят, шаҳар ва туманларда қўйилиши зарур. Энг муҳими, улар мустаҳкам бўлиши керак. Чунки болалар футболига эътибор бермай туриб катта футболни ривожлантириб бўлмайди. Ўзбекистон футбол федерациясининг яқинда бўлиб ўтган Ижроия қўмитаси ҳам бу масалага жиддий ёндашди. Болалар футбол мактабларини кўпайтириш учун тадбирлар белгиланди.

... Айтганча, ҳалиги танишим ўғлига барибир бутси олиб берибди, Киевникини. Тижорат дўконидан. 10 минг сўмга. Лекин гап пулда эмас. Муҳими, танишим фарзанди келажакда ҳақиқий футболчи бўлиб етишиши учун пойдевор қўйибди...


Аброр ИМОМХЎЖАЕВ.
(Давоми бор).


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика