Моуринью: "Кейннинг жароҳати - Бэйлнинг ўзини кўрсатиши учун имконият"
30 jan 2021 17:34
News
Моуринью: "Кейннинг жароҳати - Бэйлнинг ўзини кўрсатиши учун имконият"
"Тоттенхэм" устози Жозе Моуринью ҳужумчи Харри Кейннинг жароҳати вингер Гарет Бэйл учун имконият деб ҳисоблайди.
"Бу Бэйл учун имконият. У кундан-кунга ўзини яхши ҳис қилмоқда. Жамоа қачонки Кейн даражасидаги футболчини йўқотса, биринчи ролга бошқа ўйинчилар чиқиши керак. Умид қиламанки, Гарет буни уддалайди", - дейди португалиялик мутахассис.
Олдинроқ, Кейн жароҳати сабаб бир неча ҳафтага сафдан чиққани айтилган эди.
Бэйл "Тоттенхэм"га "Реал"дан ижара асосида ўтган. 31 ёшли футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 5та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Link :
Source : Daily Mail
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments