Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"
29 sep 19:50
News
Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"
"Мен ҳали тизим билан танишиб чиқяпман, шунинг учун қайси вариант– эскисими ёки ҳозиргисини афзал кўришимни аниқ айтолмайман. Бу бутунлай бошқача ёндашув. Мен Европа Лигасининг ўтган мавсумида шунга ўхшаш форматга дуч келганман ва тан олишим керак, бу жуда қизиқарли ва инновацион.
Бироқ савол пайдо қиладиган жиҳатлар ҳам бор. Сиз ҳар бир жамоага қарши фақат битта ўйин ўтказасиз ва дарҳол дилемма пайдо бўлади: агар ўйин сафарда бўлса, уйда ўйнаш имкониятини афзал кўрасиз. Ўзингиз ҳеч қачон тўқнаш келмаган клубларга турнир жадвалида жой бўшатиб беришингиз ҳам ғалати. Бу ғайриоддий ва бироз мантиқсиз.
Формат янги имкониятларни ҳам тақдим этади – сиз бир вақтнинг ўзида саккиз хил рақиб билан тўқнаш келишингиз мумкин, бу эса қизиқишни оширади. Бу ўзгаришларга мослашиш учун вақт керак холос", – деди Моуринью.
"Бенфика" Чемпионлар Лигасидаги навбатдаги ўйинини эртага, 30 сентябрь куни Лондонда "Челси"га қарши ўтказади.
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Comments