Моуринью: “Бундан баттари бўлмайди”
18 feb 2020 21:00
News
Моуринью: “Бундан баттари бўлмайди”
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Сон Хён Мин АПЛ 26-тур доирасидаги "Астон Вилла" (3:2)га қарши ўйинда жароҳат олиб, ўнг қўли сингани маълум бўлди ва у шу ҳафтада жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказади.
“Шпорлар” устози Жозе Моуринью эса бунга муносабат билдирди.
“Соннинг қадри билинади. Бу мавсум энди ундан фойдалана олмайман. Агар у яна икки ё уч ўйинда майдонга тушса, бу матбуотнинг оптимистик хабари туфайли бўлиши мумкин. Ҳозир эса унга ишонолмайман.
Бундан баттари бўлмайди аммо қўлимиздан ҳеч нарса ҳам келмайди. Жамоада бор футболчилар билан ўйнаймиз. Захирада ҳужумни кучайтирадиганлар йўқлигидан кўнглим ғаш эди, энди эса майдонда ҳам бундай вариант йўқ. Форвардлар қолмади, трансфер ойнаси ёпилган. Ягона ёрдам эса бу бизнинг мухлисларимиздир”, – дейди Жозе.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Comments