Latest news

10:50Винисиуснинг талаблари маълум. Унинг талабларини “Реал“ қабул қилишга тайёр эмас  2 10:20“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор  0 09:51“Ньюкасл“ Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузмоқчи  0 09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  0 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  8 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  6 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  7 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  2 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  4 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  10 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  29

Моуриньо: "Украина жамоаларига қарши ўйнаш доимо қийин бўлган" News

Моуриньо: "Украина жамоаларига қарши ўйнаш доимо қийин бўлган"

"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо Киевнинг "Динамо"сига қарши Чемпионлар лигасининг 3-тур баҳси (0:0) ҳақида фикр билдирди.

"Ўйлашимча, жамоамиз яхши ўйнади. Биз 70-75 дақиқа давомида учрашувни бошқардик. Имкониятлар бўлди, тўсин кўпинчи голга йўл қўймади. Натижа ёмон эмас. Олдинда "Динамо" билан ўйда учрашув бор, кейин эса улар "Порту" меҳмони бўлади, ҳар қандай ҳолатда ҳам рақибларимиздан бири очко йўқотади.

Украина жамоаларига қарши ўйнаш доимо қийин. Уларда жисмонан кучли, майдонда тинимсиз югура оладиган футболчилар бор. Рақиб иккинчи қават ва стандартларда яхши ҳаракат қилади.

Сўнгги 15 дақиқада улар гол уриш қийин эканлигига амин бўлишди. Биз таваккал қилишимиз ёки ушбу натижани сақлаб қолишдан бирини танлашимиз керак эди. Иккинчи бўлим қопқонга ўхшади: Биз ғалаба қозонишни истадик, аммо шу билан бирга қарши ҳужумни ўтказиб юборишни ҳам истамас эдик.

Биз икки учрашувда гол ўтказмадик, бу жуда яхши. Бугун ҳимояда муаммолар бўлмади, тартибли ўйин кўрсатдик. Ҳужумкор футболчиларининг гол ура олмаётганда ҳимояда яхши ўйнаш жуда муҳим" - дейди Моуриньо.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика