Latest news

Моуриньо: "Ўйиндан кейин ғамгин автобусни ёмон кўраман" News

Моуриньо: "Ўйиндан кейин ғамгин автобусни ёмон кўраман"

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛнинг 16-тури доирасида "Бернли"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Агарда бизга қарши ўйинда услубини ўзгартирмаса, "Бернли" қандай ўйнашини яхши биламан. Бу мавсумда сюрпризлар қилмоқчи эмасман, бироқ уларга қарши ўйнаш жуда қийин. Уларнинг ҳужумчилари ўз жамоасида энг яхшиси бўлишса, бизда уларга қарши энг яхши ҳимоячилар ўйнайди.

Биз ҳимоядаги ўйинни яхшилашимиз керак. Ҳар бир ўйинда иккитадан гол ўтказиб юборяпмиз. Шунчаки оддий голлар дарвозамизга кириб кетмоқда. Бу борада ишлашимиз керак. Лекин бу осон бўлмайди. Жамоа фақатгина кеча дам олди ва эртага ўйнаши керак. Ўйиннинг тахлили ва муҳокамалар футболчиларга ёрдам беради деган умиддаман.

"Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубиятдан кейин мен ғамгин автобус, ғамгин самолётни кўрдим. Мағлубиятлардан кейин шу ҳолатни кўришни ёқтирмайман.

Мағлубиятлардан кейин асабийлашиш керак эмас деб ҳисоблайман. Ғамга тушиш муаммоларни ҳал қилмайди. Ҳар доим ғалабаларга ташна бўлиш керак. Таркибимизда сифатли футболчилар жуда кўп. Улар бу ҳолатдан чиқиб кета олишига ишонаман", - деди Моуриньо.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика