Моуриньо МЮнинг уч футболчисини "Рома"га олиб келмоқчи News

Моуриньо МЮнинг уч футболчисини "Рома"га олиб келмоқчи

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоани АПЛ ўйинчилари билан кучайтирмоқчи.

Манбанинг хабарига кўра, португалиялик мутахассис илгари бирга ишлаган "Манчестер Юнайтед"нинг уч нафар футболчисини ёзда римликлар сафига жалб қилиши мумкин. Гап манкунианликлар билан шартномаси тугайдиган Диогу Далот, Эрик Байи ва Неманья Матич ҳақида кетмоқда.

Моуриньо "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Дуглас Луисни ҳам клуб сафига таклиф қилишни истайди, бироқ бразилиялик футболчининг трансфери даргумон кўринади, чунки "Манчестер Сити" ва "Арсенал" ҳамон унга даъвогарлик қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Моуриньо ҳужумчи Тэмми Абраҳамни "Рома"га таклиф қилганди, бунинг учун "бўрилар" "Челси"га 40 миллион евро тўлаганди.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика